язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Эркин иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2009 й. 249-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 9 апрелдаги 105-сон Қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2009 й.

N 249


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"НАВОИЙ" ЭРКИН ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2009 ЙИЛ

9  АПРЕЛДАГИ  105-СОН  ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси турар жой комплексининг чегаралари ўзгариши ва ер майдони кўпайиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 9 апрелдаги 105-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 28-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Навоий вилояти ҳокимлиги:

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги "Дўстлик" агрофирмасининг 300, 302, 303, 313, 314, 317, 318, 319, 329, 336, 337, 338, 343, 344 контурларида жойлашган, доимий эгалик қилинадиган 120,96 гектар ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин ҳамда турар жой комплекси қуриш учун Кореянинг "KOREAN AIR" компаниясига доимий фойдаланишга берсин;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 35-сон, 385-модда.