язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.04.2009 й. 120-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 23 апрелдаги

120-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий

зонаси ҳудудида алоҳида солиқ режимини

таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ деб аталади) ҳудудида алоҳида солиқ режимини таъминлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.

Алоҳида солиқ режимининг амал қилиши "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан фақат "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолиятга татбиқ этилади.

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларга солиқ солиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонига мувофиқ "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари ер солиғи, мол-мулк солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.

3. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми:

3 млн. евродан 10 млн. еврогача тенг (эквивалент) бўлганда - 7 йилга;

10 млн. евродан 30 млн. еврогача тенг (эквивалент) бўлганда - 10 йилга берилади. Кейинги 5 йил давомида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

30 млн. евродан ортиққа тенг (эквивалент) бўлганда - 15 йилга берилади. Кейинги 10 йил давомида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

"Тўғридан-тўғри инвестициялар" деганда мазкур Низом мақсадлари учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси кафолати тақдим этилмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.



II. СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ

ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


4. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларига ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар тўғридан-тўғри инвестицияларнинг белгиланган ҳажмига:

а) ойнинг 15-кунигача эришилганда - ойнинг бошидан;

б) қолган бошқа ҳолларда - тўғридан-тўғри инвестицияларнинг белгиланган ҳажмига эришилган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб татбиқ этилади.

Кўрсатиб ўтилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати хўжалик юритувчи субъектлар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари реестрига киритилган санадан бошлаб ҳисобланади.

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ҳажми имтиёз қўлланадиган даражагача кўпайтирилганда имтиёзлар инвестициялар ҳажмига кўра имтиёзни қўллаш ҳуқуқи юзага келган ойдан бошлаб қўлланади ҳамда имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугагунгача қолган даврда амал қилади.


5. Тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ҳажми олдинги берилган муддатдан ортиқ бўлган муддатдаги даражагача кўпайтирилганда имтиёзлар инвестицияларнинг олдинги ҳажмига кўра имтиёзни қўллаш ҳуқуқи юзага келган ойдан бошлаб қўлланади ҳамда имтиёзнинг муддати илгари амалда бўлган имтиёз муддати амал қилиши ҳисобга олинган ҳолда узайтирилади.



III. СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ

ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА ХАБАРДОР

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан қўлланилиши учун солиқларни ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тўғридан-тўғри инвестициялар киритилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси гувоҳномасининг нусхаси;

б) киритилган инвестициялар ҳажми тўғрисида маълумотнома;

в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмасдан амалга оширилганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси. Тасдиқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан "Навоий" ЭИИЗ дирекциясидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига сўров тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида берилади.


7. Имтиёзли давр ошишига олиб келадиган инвестициялар ҳажми кўпайган тақдирда "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси тўғридан-тўғри инвестициялар қўшимча равишда киритилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида солиқларни ҳисобга олиш бўйича давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 6-банди "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.


8. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан кейин 3 иш куни мобайнида "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисига татбиқ этилиши ёки татбиқ этилмаслиги тўғрисидаги аниқ асослашлар билан бирга ёзма хулосани юборади ҳамда имтиёзлар татбиқ этиладиган "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисини, қатнашчининг номини ва имтиёзли давр муддатини кўрсатган ҳолда, "Навоий" ЭИИЗнинг имтиёзларга эга бўлган қатнашчилари реестрига киритади.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ хизматининг қуйи органлари маълумотлари асосида "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг йиғма реестрини юритади ва уни ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.



IV. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ,

МОЛИЯВИЙ ВА СОЛИҚ ҲИСОБОТЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


10. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг танлови бўйича амалга оширилади.


11. Молиявий ҳисобот "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.


12. Имтиёзлар берилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиққа доир ҳисобот "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилмайди.


13. Солиқ мажбуриятлари мавжуд бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиққа доир ҳисобот "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.


14. Имтиёзларга эга бўлган "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари давлат солиқ хизмати органларига йиллик молиявий ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш билан бир вақтда ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этадилар.


15. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланади.



V. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


16. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


17. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар тўғри қўлланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.





Низомга

ИЛОВА

СТИР

Солиқ даври

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг тўлиқ номи

Маълумотномани тақдим этиш муддати (кун, ой, йил)

__________________________________________________________га тақдим этилади

(солиқларни ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий

зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги

ПФ-4059-сон Фармонига мувофиқ солиқлар ва мажбурий

тўловлар бўйича имтиёзлар суммаси тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

сўм

Тўлов номи


Имтиёз суммаси


ЖАМИ

шу жумладан:


ер солиғи


мол-мулк солиғи


юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи


ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


ягона солиқ тўлови


Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар


бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

    

Солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Ушбу маълумотлар (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишида

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)











Ф.И.Ш.




Имзо

    




   

     

        

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 215-модда.