язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2009 й. 120-сон "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида божхона режими ҳамда алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2009 й.

N 120


"НАВОИЙ" ЭРКИН ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ҲУДУДИДА АЛОҲИДА БОЖХОНА РЕЖИМИ

ҲАМДА АЛОҲИДА СОЛИҚ РЕЖИМИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудидаги алоҳида божхона режими тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 215-модда.