язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2009 й. 48-сон "Навоий" эркин иқтисодий зона дирекцияси" Давлат унитар корхонасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2009 й.

N 48


"НАВОИЙ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА

ДИРЕКЦИЯСИ" ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАСИНИНГ УСТАВИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Навоий" эркин иқтисодий зона дирекцияси" Давлат унитар корхонасининг Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 87-модда.