язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ ЎзР Президентининг 02.12.2008 й. ПФ-4059-сон Фармонининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг 02.12.2008 й.

ПФ-4059-сон Фармонининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 16.03.2017 й. ПФ-4986-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



Фармон номининг олдинги таҳрири


НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЭРКИН

ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ ЗОНА

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши - замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгилансин.



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;



2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштириш ва тезкор бошқариш тегишли равишда давлат органлари вакилларидан ташкил этиладиган Маъмурий кенгаш ва ЭИИЗ дирекцияси томонидан амалга оширилади. Маъмурий кенгашнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилсин:



6-банднинг олдинги таҳрири


6. "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигининг солиқ тўловчилар аҳволини ёмонлаштирувчи ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин, акциз солиғига тортиладиган товарларнинг соли??а тортилишини тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно.



Фармонга илова номининг олдинги таҳрири


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини

мувофиқлаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ



Фармонга илова 1-бандининг олдинги таҳрири

1.

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона Маъмурий кенгаши ва дирекцияси тўғрисида низом

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги


ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилсин: (ЎзР Президентининг 25.01.2012 й. ПФ-4416-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 25.01.2012 й. ПФ-4416-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилсин: (ЎзР Президентининг 11.02.2011 й. ПФ-4275-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)