язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Махсус индустриал зоналар (МИЗ)/ Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.08.2013 й. 234-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 26 августдаги

234-сон қарорига

ИЛОВА


Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига

ер участкалари бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига ва бошқа қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда ЭИЗ деб аталади) қатнашчиларига ер участкалари беришнинг махсус ҳуқуқий режими ва тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ЭИЗнинг маъмурий кенгаши - Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан ЭИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияларини амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;

ЭИЗ дирекцияси - ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;

инвестор - белгиланган тартибда танловдан ўтган ва ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширувчи инвестицион фаолият субъекти;

ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) - Дирекция ва инвестор ўртасида тузиладиган ва уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;

ЭИЗ қатнашчиси - белгиланган тартибда ЭИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан ЭИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;

ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома - тегишли вилоят ҳокимлиги билан ЭИЗ қатнашчилари ўртасида тузиладиган ЭИЗ ҳудудида ер участкасидан муддатли фойдаланиш тўғрисидаги шартнома.

3. ЭИЗ таркибига киритиладиган ер участкалари чегаралари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ белгиланади.

ЭИЗ ҳудудидаги ер участкалари ҳудудида ЭИЗ ташкил этиладиган вилоятлар ҳокимликларининг тўғридан-тўғри юритувида бўлади ва ЭИЗ маъмурий кенгаши қарорлари асосида тегишли вилоятлар ҳокимлари томонидан ЭИЗ қатнашчиларига берилади.

4. ЭИЗ ҳудудида меъморий ва шаҳарсозлик фаолияти қурилишнинг дастлабки режаларига ёки белгиланган тартибда тасдиқланган ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режаларига мувофиқ амалга оширилади.

5. ЭИЗ қатнашчиларига ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва бошқа қарорлари билан белгиланадиган ЭИЗ фаолият кўрсатиши даврида 30 йилгача муддатга муддатли фойдаланиш учун берилади.

ЭИЗ қатнашчиларига ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати тегишли муддатга узайтирилганда ер участкасидан муддатли фойдаланиш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилади.

ЭИЗ қатнашчиси мақомини олган ва дастлабки қурилиш режасига ёки ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасига мувофиқ ЭИЗнинг маъмурий кенгаши қарори билан корхонани жойлаштириш учун жой берилган тадбиркорлик субъектига ер участкасини бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


II. ЭИЗ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЕР УЧАСТКАСИ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ

6. ЭИЗ қатнашчиларининг корхоналарини жойлаштириш қурилишнинг дастлабки режаларига ёки ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режаларига мувофиқ инвестиция қўйиш тўғрисида битимлар тузилган тақдирда ЭИЗ Маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади.

Биринчи навбатда ЭИЗ қатнашчиларининг корхоналари қурилиш учун зарур бўлган ўлчамда ер участкаси ажратилган ҳолда саноат зоналарининг фойдаланилмаётган ҳудудида жойлаштирилади.

7. Ер участкалари ажратиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш, шу жумладан, ваколатли органлар ва ташкилотларда келишиш ишлари ер участкалари ажратилаётган ЭИЗ қатнашчиларининг маблағлари ҳисобига ЭИЗ Маъмурий кенгаши билан келишилган баҳолар бўйича тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан шартнома асосида бажарилади.

8. Инвестор ЭИЗ дирекцияси билан биргаликда қурилишнинг дастлабки режасига ёки ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасига мувофиқ ЭИЗ ҳудудида жойлаштириладиган корхонанинг жойлашадиган жойини ўрганади ва белгилайди.

9. ЭИЗ қатнашчилари объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисида тегишли вилоят ҳокимининг номига аризани тайёрлайди. Аризада ер участкаси қандай мақсадлар учун ва қандай муддатга зарурлиги, у жойлашган жой ва талаб этиладиган жой асосланган ҳолда ер участкаси ўлчамлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар кўрсатилади.

ЭИЗ қатнашчилари тайёрланган аризани ЭИЗ дирекцияларига тақдим этадилар. ЭИЗ дирекциялари ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида уни ўзининг илтимосномаси билан биргаликда тегишли вилоят ҳокимига ва тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборади. Илтимосномага ЭИЗ Маъмурий кенгашининг танланган ер участкаси жойлашган жой кўрсатилган ҳолда қурилишнинг дастлабки режасидан ёки ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасидан нусха кўчирилган ҳолда корхонани жойлаштириш тўғрисидаги қарорининг нусхаси (ёки қарордан кўчирма) илова қилинади.

10. Вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ер участкаси ажратиш бўйича материалларни беш иш куни мобайнида тайёрлайди.

11. ЭИЗ дирекцияси ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:

инвестиция буюртманомаларидан ва ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасидан келиб чиқиб янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаси, шунингдек муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектларини танлаш бўйича таклифларни Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тайёрлайди ва улар кейинчалик таклифларни Маъмурий кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритадилар;

ер участкасини инвесторга ажратиш тадбирларини ўз вақтида таъминлаш учун инвесторлар томонидан киритиладиган инвестиция буюртманомалари асосида улар жойлаштириладиган жойлар ва ер участкалари ўлчамлари кўрсатилган ҳолда келгуси йилда амалга оширилиши назарда тутилаётган инвестиция лойиҳалари, шунингдек муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари рўйхатини вилоят ҳокимлиги номига юборади;

тегишли вилоят ҳокимлигига лойиҳа инвесторининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги буюртманомаси, шу жумладан, ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқувчи билан келишилган ҳудуднинг харитасидан кўчирма билан биргаликда ЭИЗ қатнашчиси мақомини бериш тўғрисида Маъмурий кенгашнинг қарори лойиҳасини юборади.

12. Ер участкаси ажратиш ишларини бажариш давомида вилоятларнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари:

Маъмурий кенгашнинг қарорлари ва ЭИЗ дирекцияси томонидан юборилган материаллар асосида инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ажратиладиган ер майдонининг чегараларини ва умумий майдонини аниқлайди;

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг таркибини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва бошқа экин майдонлари турларини аниқлайди;

ажратиладиган ер участкасида бинолар ва иншоотлар, турар жойлар, шу жумладан, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар мавжудлигини аниқлайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан ер олиб қўйилиши (сотиб олиниши) муносабати билан юзага келадиган уларнинг зарарлари миқдорларини аниқлайди;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари олиб қўйилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчилиги миқдорини аниқлайди;

ажратиладиган ер участкасида бузиладиган бинолар, иншоотлар ва турар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг қийматини аниқлаш учун баҳолаш ташкилотлари жалб этилади;

мавжуд бўлган тақдирда янги ер участкалари ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолда фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхатини тузади;

ер участкасини унумдор қилишнинг (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун), тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги ва йўналишини аниқлайди;

ер участкасининг ҳар бир эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори билан улардан ерни олиб қўйиш (сотиб олиш)га розилик ва унинг шартлари тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштиради;

инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ер участкалари ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди;

инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ажратиладиган ер участкаси чегаралари чизмасини тузади.

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ва мулкдорларининг зарарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари тегишли вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.


13. Материаллар ер участкаси ажратиш далолатномаси билан расмийлаштирилади, унда ушбу Низомнинг 12-бандида санаб ўтилган маълумотлар акс эттирилади. Далолатномага:

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарлари (мавжуд бўлганда) ҳисоб-китоби;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон экин майдонлари олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ҳисоб-китоби;

бузиладиган бинолар ва иншоотларни (улар мавжуд бўлганда) баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи;

ўрмон хўжалиги корхоналаридан ўрмон экин майдонлари олиб қўйилган тақдирда улар томонидан тузилган ажратиладиган ер участкасининг техник текшируви далолатномаси;

ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг олиб қўйиладиган (сотиб олинадиган) ери акс эттирилган ҳолда ажратиладиган ер участкасининг чегаралари чизмаси илова қилинади.


14. Ер участкаси ажратиш далолатномаси:

тегишли вилоятнинг архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқувчи, давлат санитария ва ёнғин назорати органлари билан, ер участкаси суғориладиган ерларда жойлашган тақдирда - тегишли вилоятнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан;

ер участкаси муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналаридан, магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, маданий мерос объектларининг қўриқланадиган, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналаридан, шунингдек чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойларидан ажратилганда - ушбу ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ва уларни ишлатувчи ташкилотлар билан келишилади.


15. Ер участкаси ажратиш далолатномасини келишувчи органлар ва ташкилотлар материаллар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай уларни кўриб чиқадилар ва ўзларининг асосланган хулосаларини тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига тақдим этадилар.

16. Вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ер участкаси ажратиш бўйича материалларни вилоят ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган вилоят ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда вилоят Комиссияси деб аталади) қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини:

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ер участкаси чегаралари чизмаси билан биргаликда ер участкаси ажратиш далолатномасини;

ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган ташкилотлар билан ер участкаси ажратиш бўйича материалларни келишишга доир ҳужжатларни;

янги ер участкалари ва ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолда фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхатини, шунингдек турар жойлари ва бошқа иморатлари бузилиши керак бўлган (улар мавжуд бўлганда) тегишли юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхатини;

юридик ёки жисмоний шахслардан олиб қўйиш (сотиб олиш) шартларини улар билан келишиш бўйича ҳужжатларни киритади.


17. Ер участкаси ажратиш далолатномаси унинг келишилганлиги ҳақида ваколатли органларнинг хулосалари илова қилинган ҳолда киритилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида вилоят Комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Вилоят Комиссиясининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади.


18. Тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вилоят Комиссиясининг хулосаси асосида бир иш куни мобайнида вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.

19. Вилоят ҳокими бир иш куни мобайнида тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва ЭИЗ қатнашчисига ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

ер участкаси ажратилаётган ЭИЗ қатнашчисининг номи, қурилаётган объектнинг номи, ер участкасини бериш муддати, шунингдек ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари бўйича экин майдонлари бўйича ажратиладиган ер участкасининг умумий майдони, олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифати (бонитет баллари);

ер участкаларининг ҳар бир эгасига, фойдаланувчисига, ижарачисига ва мулкдорига (мавжуд бўлганда) қопланиши керак бўлган зарарлар миқдори;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон экин майдонлари олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори;

ер участкасини унумдор қилиш зарурлиги, уларни улар олиб қўйилган мулкдорларига, эгаларига, фойдаланувчиларига ва ижарачиларига қайтариш шартлари (зарур бўлганда);

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш зарурлиги;

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари, бошқа шартлар ва талаблар.

Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига унинг таркибий қисми сифатида ажратиладиган ер участкаси чегаралари чизмаси илова қилинади.


20. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ишларни бажарувчи, ер участкаси ажратиладиган ЭИЗ қатнашчиси томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ер участкасининг чегаралари натурага кўчирилади, турдош фойдаланувчилар, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбарлари билан келишилади.

21. Ер участкаси чегаралари натурага кўчирилгандан кейин бир иш куни мобайнида ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатлар йиғмажилди уч нусхада тузилади, уларнинг бир нусхаси ер участкаси ажратиш бўйича материаллар тайёрлаш харажатлари тўлангандан кейин ЭИЗ қатнашчисига, шунингдек туман архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастрига берилади. Ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатларнинг асл нусхалари вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида сақланади.

22. Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан бир иш куни мобайнида ЭИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

23. Ер участкаси ажратиш материаллари расмийлаштирилгандан кейин вилоят ҳокими ЭИЗ қатнашчиси билан ер участкасидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузади.

Ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада ер участкасидан фойдаланиш шартлари, ердан фойдаланиш бўйича томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тўхтатилиши ҳолатлари ва томонларнинг хоҳишига кўра бошқа масалалар белгиланади.


24. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлашнинг умумий муддати ишларнинг ўртача мураккаблигида 16 кунни ташкил этади.

ЭИЗ қатнашчиларига ер участкалари бериш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилади.


III. ИШЛАМАЁТГАН КОРХОНАЛАРНИ ВА ДАВЛАТ

МУЛКИ БЎЛГАН МОЛ-МУЛКНИ НУЛ СОТИБ ОЛИШ

ҚИЙМАТИ БИЛАН СОТИШДА ЕР УЧАСТКАЛАРИ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


25. ЭИЗ дирекцияси билан ЭИЗ қатнашчиси ўртасида тузилган ишламаётган корхоналар ва давлат мулки бўлган мол-мулкнинг олди-сотди шартномаси асосида кўрсатиб ўтилган объектлар билан банд бўлган ҳамда экологик талаблар ва хавфсизлик нормалари ҳисобга олинган ҳолда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ЭИЗ қатнашчисига ўтади.

Ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши ЭИЗ дирекциясининг тақдимномаси бўйича уч иш куни мобайнида вилоят ҳокимининг ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчидан олиб қўйиш ва ЭИЗ қатнашчисига бериш тўғрисидаги қарори билан расмийлаштирилади.

26. Вилоят ҳокимининг қарори асосида белгиланган тартибда ЭИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Тадбиркорлик субъекти ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилган тақдирда, унинг ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ЭИЗ дирекциясининг тақдимномаси бўйича вилоят ҳокимининг қарори билан муддатидан олдин тўхтатилади.

28. Ер участкаларидан фойдаланиш бўйича қатнашчилар ва ЭИЗ дирекциялари ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларига ва ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ҳал этилади.

29. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ)

қатнашчиларига ер участкалари бериш

СХЕМАСИ

   





ЭИЗ МАЪМУРИЙ КЕНГАШИ

хўжалик субъектига ЭИЗ қатнашчиси мақомини беради
























V







ЭИЗ ДИРЕКЦИЯСИ

ариза юборади - 1 кун

<



ЭИЗ ҚАТНАШЧИСИ







2










1





^








V









V





12






ВИЛОЯТ ҲОКИМИ



1


Ер участкаси ажратиш тўғрисида ЭИЗ дирекциясига ариза бериш

Ер участкаси ажратиш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарорини, ер участкасига бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш






2


Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 1 кун






8












^














^



V



7






V










11



"ЕРГЕОДЕЗКАДАСТР" ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ

ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ

1. Ер участкаси ажратишга доир материалларни тайёрлаш, шунингдек уларни келишиш - 11 кун

2. Ер участкаси чегараларини натурага чиқариш, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш - 3 кун



3



^












9








V


4













V





1.1. Манфаатдор ташкилотлар

Ер участкаси ажратишга доир материалларни келишиш ва хулосаларни олиш - 3 кун






Ер участкаси чегараларини натурага ўтказиш - 1 кун


































10
























V





1.2. Вилоят ҳокими ҳузуридаги ер участкалари ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси

Ер участкаси ажратишга доир материалларни келишиш - 3 кун


5




Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш - 2 кун

<














<






6



      

Ер участкаси ажратишга доир материалларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати - 16 кун.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 2 сентябрь, 35-сон, 469-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 62-модда