язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Махсус индустриал зоналар (МИЗ)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2013 й. 190-сон "2013-2015 йилларда "Жиззах" махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2013 й.

N 190


2013-2015 ЙИЛЛАРДА

"ЖИЗЗАХ" МАХСУС ИНДУСТРИАЛ

ЗОНАСИНИНГ     ТРАНСПОРТ,     ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" махсус индустриал зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда янгидан ташкил этилган махсус индустриал зонага хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардошли, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ва юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашадиган ва шу асосда янги иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган ишончли ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013-2015 йилларда "Жиззах" махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

Дастурнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

"Жиззах" махсус индустриал зонаси учун автомобиль йўллари ва темир йўл инфратузилмаси участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ;

"Жиззах" махсус индустриал зонаси учун сув таъминоти, ирригация ва канализация тизимини ривожлантириш тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;

"Жиззах" махсус индустриал зонаси учун электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурга киритилган лойиҳалар бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши, шу жумладан, лойиҳа ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


2. "Жиззах" махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгашига, "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳудудида янгидан ташкил этилаётган қувватларни транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш устуворликларидан келиб чиқиб, тасдиқланган Дастурга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тақдимномалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Дастурга киритилган "Жиззах" махсус индустриал зонасининг инфратузилма объектларини, шунингдек "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳамда "Ангрен" махсус индустриал зонаси маъмурий биноларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини айни бир вақтда ишлаб чиққан ҳолда, молиялаштириш, қуриш ва реконструкция қилишни 2014 йил 1 январгача амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.


4. "Жиззах" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонасини - "Жиззах" махсус индустриал зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш, шу жумладан, унинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. "Жиззах" махсус индустриал зонаси Дирекцияси бир ой муддатда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонасига техник топшириқни берсин ҳамда техник ва экологик талаблардан келиб чиқиб, соҳалар бўйича тақсимлаган ҳолда биринчи навбатдаги саноат кластерлари ажратилишини назарда тутадиган "Жиззах" махсус индустриал зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш учун шартнома тузилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги жорий йилда "Жиззах" махсус индустриал зонаси Дирекциясига ҳамда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларига 2013 йилги капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига "Жиззах" махсус индустриал зонасининг инфратузилма объектлари бош режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда "Жиззах" махсус индустриал зонаси қатнашчиларининг буюртманомаларига биноан, келгусида лойиҳалар ташаббускорлари томонидан сув таъминоти вертикал қудуқлари қуриш учун сув ресурсларининг саноат захиралари бўйича маълумотларнинг тақдим этилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2014 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда уларга Дастурда кўрсатилган инвестиция лойиҳалари киритилишини белгиланган тартибда назарда тутсинлар, бунда қуйидагиларни ҳисобга олсинлар:

"Жиззах" махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгашида ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва транспорт коммуникацияларини жойлаштириладиган янги ишлаб чиқаришлар билан узвий боғлиқ ҳолда жадал ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

инвестицияларни жалб этиш ва республика минтақаларида саноат зоналарини қуриш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, "Жиззах" махсус индустриал зонасининг инфратузилма объектларини қуришга махсус ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириш таклиф этиладиган лойиҳалар рўйхатини аниқлаш.


9. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бажарилаётган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шунингдек Дастурга киритилган лойиҳалар доирасида шартномавий мажбуриятларга ва объектларни қуриш муддатларига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласин.


10. Иқтисодиёт вазирлиги Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 июль, 27-сон, 353-модда