язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Махсус индустриал зоналар (МИЗ)/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2013 й. ПФ-4516-сон "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.2013 й.

N ПФ-4516


" ЖИЗЗАХ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларни шакллантириш, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистонда ўзбек-хитой саноат паркини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлигининг Жиззах вилоятида Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида филиали бўлган "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Жиззах" ЭИЗ) 1-иловага* мувофиқ ҳудудлар чегаралари доирасида барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Жиззах" МИЗ таркибига киритиладиган ер майдонларининг чегараларини аниқ белгиласин ва ерларнинг тегишли равишда ажратилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, "Жиззах" ЭИЗ таркибига киритилган ер майдонлари Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлигининг бевосита тасарруфида бўлади ҳамда эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши билан келишилган ҳолда ажратилади.

3. Белгилаб қўйилсинки:

" Жиззах" ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

"Жиззах" ЭИЗ қатнашчиси мақоми "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси Маъмурий кенгашининг қарори билан берилади;

"Жиззах" ЭИЗда рўйхатдан ўтган хўжалик субъектларига нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги актлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи актлар бундан мустасно.

6. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорлари бўйича белгиланган тартибда "Жиззах" ЭИЗда лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун қуйидагиларни таъминласин:

биринчи навбатда собиқ саноат зоналарининг фойдаланилмаётган ҳудудларида корхоналар қуриш учун ер майдонларини ўз вақтида ажратиш;

муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномаларни "бир дарча" тамойили асосида бериш.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ "Жиззах" ЭИЗда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги бўлинмалари ва бошқа муҳандислик-коммуникация хизматларини етказиб берувчилар коммуникацияларни ишлаб чиқариш майдончаларига туташтирган ҳолда кафолатли уланишини таъминлайдилар.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Жиззах" ЭИЗга ажратиладиган ҳудудларга бюджет маблағлари ва бошқа ички молиялаш манбалари ҳисобидан ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва янада ривожлантиришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзавтойўл" АК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Жиззах" МИЗ Дирекциясини ташкил этсин ва "Жиззах" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин, унда "Жиззах" махсус индустриал зонаси тўғрисидаги Низом ҳамда "Жиззах" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгаши ҳақидаги Низомни тасдиқлаш назарда тутилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Вазирлик таркибидаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармасининг Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари сонини 2 нафар штат бирлигига ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

**) 2-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 март, 12-сон, 151-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг

Ахборотномаси", 2013 йил, 3-сон, 73-модда