язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.10.2012 й. 282-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 3 октябрдаги

282-сон қарорига

ИЛОВА


Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Ангрен"

махсус индустриал зонаси қатнашчиларини

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ангрен" махсус индустриал зонасида (кейинги ўринларда "Ангрен" МИЗ деб аталади) жойлаштириш учун инвесторларни танлаб олиш ва "Ангрен" МИЗ ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун унинг қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. "Ангрен" МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш "Ангрен" МИЗнинг Маъмурий кенгаши ишчи органига ва Дирекциясига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) юкланади.



II. ИНВЕСТОРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ УЧУН "АНГРЕН"

МИЗ ДИРЕКЦИЯСИГА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ


3. "Ангрен" МИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича икки босқичда амалга оширилади.


4. Танлаб олишнинг биринчи босқичида инвестор Дирекцияга "Ангрен" МИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш юзасидан, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) тақдим этади, унга қуйидагилар илова қилинади:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жой бўйича савдо реестридан хорижий муассис тўғрисидаги кўчирма ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

тавсия қилинаётган лойиҳанинг бизнес-режаси;

юридик шахснинг тегишли соҳадаги, шунингдек тегишли соҳада амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисидаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумот;

охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;

инвестор ваколатли шахсларининг имзолари намуналарини тасдиқловчи ҳужжат.

Барча ҳужжатлар инвесторлар томонидан Дирекцияга давлат тили ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.


5. Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий қоидалар акс эттирилган бўлиши керак:

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, экспортга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмлари;

тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун "Ангрен" МИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;

мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;

фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;

иқтисодий самарадорликнинг ҳисоб-китоблари, шунингдек лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;

мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми ва тури, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг характери, уларнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

ташкил этиладиган иш ўринларининг сони;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.


6. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади.

Алоҳида ҳолларда танлаб олишда қатнашиш учун инвестиция буюртманомасини кўриб чиқишда лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин. Бу ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар қўшимча равишда сўраб олинган ва (ёки) ҳужжат тақдим этилган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида Дирекция томонидан кўриб чиқилади.


7. Ушбу Низомнинг 4-банди бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.


8. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари ва ҳужжатлар Дирекция томонидан Маъмурий кенгашнинг ишчи органига берилади, уларга бизнес-режанинг ушбу Низомнинг 5-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан Дирекция директори томонидан имзоланган тегишли хулоса илова қилинади.



III. ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАЛАРИНИ МАЪМУРИЙ

КЕНГАШ ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИШ


9. Иккинчи босқичда ишчи орган инвестиция буюртманомаларини Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади.


10. "Ангрен" МИЗ ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилишда Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:

табиий хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича корхоналарни қўшмаган ҳолда, фаолият соҳасининг "Ангрен" МИЗнинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;

инвесторнинг замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ёки юқори технологияли ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаган ҳолда ишлаётган ишлаб чиқаришларни чуқур модернизациялаш бўйича мажбуриятлари;

талаб катта бўлган импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик изчилликни босқичма-босқич шакллантириш;

муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси кафолатисиз жалб этилган кредитлар ҳисобига инвестицияларнинг амалга оширилиши;

имтиёзларнинг амал қилиш муддати мобайнида уларни қўллашдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонага қайта инвестициялаш бўйича мажбуриятларнинг инвестор томонидан қабул қилиниши;

инвесторнинг молиявий ва технологик қувватга эгалиги;

лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий қайта ўзгартиришларга таъсири, ишлаётган қувватлардан фойдаланилиши, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилманинг мавжудлиги);

тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорда сотиш имконияти ва истиқболлари;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси, дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

технологик ускуналарнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш;

инвестицияларнинг ҳажми ва тури;

Маъмурий кенгаш қарори билан белгиланадиган бошқа омиллар.

Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда "Ангрен" МИЗ ҳудудида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё ва ярим тайёр фабрикатларни изчил технологик қайта ишлашда ўзаро ҳамкорлик қиладиган корхоналар ташкил этиш орқали талаб катта бўлган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли таъминланишини назарда тутадиган лойиҳаларга устунлик берилади.


11. Маъмурий кенгаш инвестиция буюртманомаларини 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва:

"Ангрен" МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мумкинлиги;

аниқ ва асосланган мулоҳазалар ва камчиликларни кўрсатган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;

"Ангрен" МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.


12. Агар инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш жараёнида Маъмурий кенгаш томонидан инвесторнинг ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганлигидан далолат берувчи фактлар аниқланса, унинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш тўхтатилади ва инвесторга асосланган хулоса юборилади.

Маъмурий кенгаш аъзолари, ишчи орган ва Дирекция инвестор томонидан тақдим этилган маълумотнинг маҳфийлигини ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


13. Ушбу Низомнинг 11-банди учинчи хатбошисига мувофиқ пухталаштирилган инвестиция буюртманомалари бевосита Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун такроран киритилади.


14. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомаси бўйича ижобий қарори Маъмурий кенгаш мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади ҳамда Дирекция ва инвестор ўртасида "Ангрен" МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисида битим деб аталади) тузиш учун асос ҳисобланади.


15. Маъмурий кенгаш мажлиси протоколининг нусхаси протокол Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборилади.



IV. "АНГРЕН" МИЗ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


16. Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш натижалари бўйича "Ангрен" МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш икки босқичда амалга оширилади:

I босқич - тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш;

II босқич - "Ангрен" МИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш.


17. Инвестициялаш тўғрисидаги битим Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

инвестицияларнинг объекти, ҳажми ва тури, "Ангрен" МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолият турлари;

инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатлари ва шартлари;

инвесторнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Дирекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши юзасидан техник назорат тўғрисидаги ахборотни олиш тартиби;

инвестор томонидан унинг мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

тарафларнинг инвестициялаш тўғрисидаги битим шартларига риоя этилмаганлиги юзасидан жавобгарлиги;

инвестициялаш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

инвестициялаш тўғрисидаги битимни тўхтатиш тартиби;

инвестициялаш тўғрисидаги битимдан келиб чиқадиган баҳсларни ҳал этиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи.


18. Инвесторнинг инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган ҳуқуқлари, бурчи ва мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми ва тури, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

мўлжалланаётган ишлаб чиқариш технологиясининг экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолдаги тавсифи;

фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумот;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик ускуналарнинг характери, уларнинг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги. Лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги;

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва тури;

тавсия этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун "Ангрен" МИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

хом ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши даврида хом ашё ва материаллар билан таъминланишнинг кафолатланган имконияти;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилар даражасида бошланғич хом ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи фаолият товар номенклатураси коди бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ташкил этиладиган иш ўринларининг сони;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.


19. Инвестициялаш тўғрисидаги битимда инвестиция лойиҳасининг хусусиятига кўра бошқа шартлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.


20. Инвестор томонидан тақдим этилган инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳаси у олинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Дирекция томонидан кўриб чиқилади. Унга инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасини кўриб чиқиш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар, асослашлар, материаллар илова қилиниши мумкин.

Зарурат бўлганда, Дирекция инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг алоҳида қоидалари бўйича ваколатли давлат органлари хулосаларини сўраб олиши мумкин. Бунда инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасини кўриб чиқишнинг умумий муддати ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги керак.


21. Зарурат бўлганда, инвестициялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.


22. Инвестициялаш тўғрисидаги битим "Ангрен" МИЗнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмайдиган муддатга тузилади.


23. Инвестор ва Дирекция ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битим ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ, инвестор томонидан "Ангрен" МИЗ қатнашчиси сифатида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб кучга киради.


24. Инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши:

инвестициялаш тўғрисидаги битим тузилган муддати тугаганда;

шахс "Ангрен" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум бўлганда;

"Ангрен" МИЗ муддатидан олдин тугатилганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.


25. Агар инвестициялаш тўғрисидаги битимда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у имзоланган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай инвестор рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи юридик шахс сифатида ташкил этган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.


26. "Ангрен" МИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестор томонидан юридик шахс сифатида ташкил этилган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


27. Тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш инвесторнинг сўровига кўра, шартнома асосида Дирекция томонидан амалга оширилиши мумкин.


28. Тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилганидан кейин инвестор томонидан Дирекцияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

"Ангрен" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза;

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

"Ангрен" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ер участкаси ажратиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатлар.


29. Дирекция ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини "Ангрен" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича "Ангрен" МИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.


30. Дирекция тадбиркорлик субъекти "Ангрен" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жой бўйича давлат солиқ ва божхона органларини хабардор қилади.



V. "АНГРЕН" МИЗ ДИРЕКЦИЯСИНИНГ МАҲАЛЛИЙ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


31. Дирекция тадбиркорлик субъекти "Ангрен" МИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида барча зарур ҳужжатларни ер участкаси ажратиш учун Тошкент вилояти ҳокимлигига беради.


32. "Ангрен" МИЗ қатнашчиларига ер участкалари ажратиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.


33. Инвесторга "Ангрен" МИЗ ҳудудида ер участкаси ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Дирекцияга, кейинчалик инвесторга тақдим этиш учун юборилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Тадбиркорлик субъектини "Ангрен" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум қилишга ихтиёрий ёки суд тартибида йўл қўйилади ва бу инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши тўхтатилишига сабаб бўлади.

Тадбиркорлик субъектини "Ангрен" МИЗ қатнашчиси мақомидан ихтиёрий тартибда маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор тадбиркорлик субъектининг уни бундай мақомдан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасига кўра ёхуд у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилган тақдирда Маъмурий кенгаш томонидан қабул қилиниши мумкин.

Тадбиркорлик субъектини "Ангрен" МИЗ қатнашчиси мақомидан суд тартибида маҳрум қилиш "Ангрен" МИЗ қатнашчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва (ёки) инвестициялаш тўғрисидаги битим бузилган тақдирда Маъмурий кенгаш қарори асосида, Дирекция аризасига кўра амалга оширилади.

Дирекция "Ангрен" МИЗ қатнашчилари реестрига тадбиркорлик субъектининг қатнашчи мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суд қарори кучга кирган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектининг "Ангрен" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.


35. Дирекция "Ангрен" МИЗ қатнашчилари реестрига тегишли ёзув киритилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида давлат солиқ ва божхона хизмати органларини тадбиркорлик субъектининг "Ангрен" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилгани тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш

ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси

қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Масъул орган

Кўриб чиқиладиган масала


Кўриб чиқиш

муддатлари


I босқич: "Ангрен" махсус индустриал зонасида амалга

ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш































"Ангрен" махсус индустриал зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш юзасидан тақдим этилган инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда кейинчалик ишчи орган орқали "Ангрен" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш


































Дирекция


5 иш кунида












































































V












Маъмурий кенгаш

"Ангрен" махсус индустриал зонасида ишлаб чиқаришни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш


10 иш кунида






































V












Маъмурий кенгашнинг ишчи органи

"Ангрен" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгаши протоколининг нусхасини инвесторга юбориш


3 иш кунида



















































II босқич: "Ангрен" махсус индустриал зонаси

қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш







Инвестор томонидан тақдим этилган, Дирекция ҳамда Маъмурий кенгашнинг ижобий қарорини олган лойиҳа ташаббускори - инвестор ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битимни кўриб чиқиш








Дирекция


Олинган кундан бошлаб 10 иш кунида































































V


















Инвестор билан Дирекция ўртасида музокаралар (заруриятга кўра) ўтказиш ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битим тузиш


Инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳасининг келишилишига кўра

Дирекция ва инвестор













































V


















Инвестор томонидан ўзи ташкил этаётган хўжалик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлган тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш


Инвестициялаш тўғрисида битим имзоланган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай

Инвестор












































































V






Рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб 2 иш кунида

Рўйхатдан ўтказувчи орган

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ваколатли органларда ҳисобга қўйиш

























































V












Дирекция

Тадбиркорлик субъектини "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш


Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш кунида






































V


















1. Тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини тадбиркорлик субъектининг "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

2. Барча зарур ҳужжатларни ер участкаси ажратиш учун Тошкент вилояти ҳокимлигига тақдим этиш.




























Рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 1 кун мобайнида


Дирекция




































Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси герби


"Ангрен" махсус индустриал зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонаси


ГУВОҲНОМА


Тартиб рақами: N ___



"АНГРЕН" МАХСУС ИНДУСТРИАЛ

ЗОНАСИ ҚАТНАШЧИСИ СИФАТИДА


га берилди

(гувоҳнома берилган ташкилотнинг номи)


Берилган сана: ____________________

Асос:



("Ангрен" МИЗ Маъмурий кенгаши қарори санаси ва рақами)

Директор:





(Ф.И.О.)


(имзо, сана)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 40-сон, 468-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 72-модда