язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Махсус индустриал зоналар (МИЗ)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2012 й. 146-сон "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2012 й.

N 146


"АНГРЕН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Бошқарув ходимлари сони 8 нафар ва 3-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлган "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда "Ангрен" ЭИЗ дирекцияси деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.

Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб "Ангрен" ЭИЗ дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилансинки, "Ангрен" ЭИЗ дирекцияси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таъсис этилади;

"Ангрен" ЭИЗ бюджети маблағлари ҳисобига таъминланади;

эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ "Ангрен ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;

инвесторлар билан "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат эгалигидаги мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорларига мувофиқ "Ангрен" ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;

ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг инвесторлар томонидан зарур тарзда бажарилишини назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига тақдим этади;

"Ангрен" ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012-2013 йиллар даврида "Ангрен" МИЗ дирекцияси таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин.


5. "Ангрен" МИЗ Маъмурий кенгаши бир ой муддатда "Ангрен" МИЗ дирекцияси уставини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. "Ангрен" МИЗ дирекцияси қуйидаги манзил бўйича Ангрен шаҳар ҳокимлиги биносида жойлаштирилсин: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Истиқлол кўчаси, 2-уй.

Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ангрен" МИЗ дирекциясини кўрсатилган манзил бўйича хизмат хоналари билан бепул таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 майдаги

146-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ангрен" эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ








Маъмурий кенгаш
























































Директор

1 нафар








































































Инвесторлар билан

ишлаш шўъбаси


2 нафар

ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш шўъбаси

2 нафар



ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш шўъбаси

2 нафар



Бухгалтерия


1 нафар









  

Бошқарув ходимлари сони - 8 нафар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 22-сон, 243-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 35-модда