язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 02.08.2000 й. 299-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2000 й.

N 299



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта ва экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 171-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1 ва 2 (махфий)-иловаларга мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 2 августдаги

299-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йилда экспорт прогнози бажарилишини ва валюта тушумлари кўпайишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 7 апрелдаги 161-сон қарорининг 1-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги макроиқтисодий ва давлат бюджети асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорининг

7-банди ва ушбу қарорга 3-иловага изоҳ.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 8 сентябрдаги 384-сон қарорининг

1-банди "а" кичик бандининг биринчи, иккинчи ва учинчи хат бошилари.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 45-модда.