язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2000 й. 339-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2000 й.

N 339



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 августдаги

339-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритиладиган айрим

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари ва Давлат бюджети тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорида:

4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи

даромадига табақалаштирилган солиқ ставкалари"


1. Савдо корхоналари учун

Даромадлилик


Корхоналарнинг

даромад олиш даражаси

(ялпи даромаднинг товар

айланмасига нисбати,

фоизларда)


Корхоналар бўйича солиқ ставкалари

(ялпи даромадга нисбатан фоизларда)


шаҳар ва қишлоқ

жойларидаги

корхоналар


узоқ ва тоғли

туманлардаги

корхоналар


Фоизгача

20


20

15

Фоиздан ортиқ

20


30*

30*

2. Умумий овқатланиш корхоналари учун

Даромадлилик


Корхоналарнинг

даромад олиш даражаси

(ялпи даромаднинг товар

айланмасига нисбати,

фоизларда)


Корхоналар бўйича солиқ ставкалари

(ялпи даромадга нисбатан фоизларда)


шаҳар ва қишлоқ

жойларидаги

корхоналар


узоқ ва тоғли

туманлардаги

корхоналар


Фоизгача

20


20

15

Фоиздан ортиқ

20


30*

30*

Эслатма.

*) Ставка даромадлиликнинг белгиланган даражасидан ошувчи даромадларга нисбатан қўлланилади";

8-2-иловадаги товар номлари: "3 килограммгача қадоқланган қора ва кўк чой", "ўсимлик мойи", "мол ёғи", "шакар-қанд" ва унга тегишли ташқи иқтисодий фаолият ТН коди ва ставкалар чиқариб ташлансин".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 55-модда.