ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 5. Фойдаланувчи учун материаллар / Йўриқномалар /

"Norma" дастури интерфейсидан қандай савол бериш мумкин (Йўриқнома)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

“Norma” брэндига эга дастурий маҳсулотлардан фойдаланувчилар учун

“Жавоб берамиз” хизмати тўғрисида


“Norma” брэндига эга дастурий маҳсулотлардан фойдаланишнинг бутун даврида фойдаланувчи “Жавоб берамиз” хизмати экспертларига саволлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мурожаатлар сони чекланмаган.

Саволларни norma.uz сайтида ҳамда Интернетга фаол уланган ҳолда, дастур асбоблари ёрдамида сайт билан алоқа ўрнатиб, Сизнинг компьютерингиз орқали беришингиз мумкин.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

 

Norma.uz сайтида рўйхатдан ўтинг.

Дастурий маҳсулот фойдаланувчиси эканлигингизни тасдиқланг. Буни қандай амалга ошириш қуйида ёритилган.

Norma.uz сайтида рўйхатдан ўтишда Сиз яратган логин ва паролни дастурда ҳам кўрсатинг. Буни қандай амалга ошириш қуйида келтирилган.

 

Экспертлик хизматига мурожаат қилишдан олдин norma.uz сайтидаги “Жавоб берамиз” хизматидан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқинг. Бу Сизга тақдим этилаётган имкониятлардан самаралироқ фойдаланишга ёрдам беради.


Дастурга ўз логин ва паролингизни беришдан олдин чап тарафдаги “Каталоглар ойнаси” устида жойлашган “Саволлар” иловасини танланг.

Norma.uz сайтида рўйхатдан ўтишда Сиз яратган логин ва паролни киритинг. Агар Сиз “Мени эслаб қолиш” тугмасидан фойдалансангиз, дастур сизнинг рўйхатга олиш маълумотларингизни сақлаб қолади ва “Жавоб берамиз” хизматига ҳар сафар мурожаат қилганингизда уларни киритишни талаб қилмайди.

Агар бир дастурдан norma.uz сайтида турли рўйхатга олиш маълумотлари билан рўйхатдан ўтган бир нечта одам фойдаланса, менюда фойдаланувчини ўзгартириш учун “Жавоб берамиз” хизматининг юқори панелида жойлашган “Чиқиш” тугмасини босинг. Шундан сўнг “Логин” ва “Пароль” майдонларига ўз маълумотларингизни киритинг.

Сизнинг экспертларга берган саволларингиз, шунингдек сизга юборилган жавоблар каталогда “Саволлар” иловасида акс этади. Дастур ҳар сафар ишга туширилганда эксперт хизматидан келган янги хабарларни автоматик равишда текширади. Агар Сиз жавоблар келганини дастурни қайтадан ишга туширмасдан текширишни хоҳласангиз “Янгилаш” тугмасидан фойдаланинг.


Время: 0.0125
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш