ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2015 й. 68-сон “Республиканинг санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш, уларда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.03.2015 й.
N 68
РЕСПУБЛИКАНИНГ САНИТАРИЯ
ЖИҲАТИДАН ТОЗАЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ
ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ
МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,
УЛАРДА ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛГАН МУТАХАССИСЛИКЛАР
БЎЙИЧА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш механизмини янада такомиллаштириш, шунингдек меҳнатнинг пировард натижалари учун уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарори билан 2014-2015 йилларда республика шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни ҳамда туманларнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш дастурлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2015 йил 1 апрелдан бошлаб:
Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси 1-иловага* мувофиқ;
Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича давлат ихтисослаштирилган ташкилотлари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ходимларни моддий рағбатлантиришнинг ушбу қарорда назарда тутилган тизимини нодавлат санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларига татбиқ қилиш тавсия этилсин.
3. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг янги механизмини жорий этиш тартиби бўйича 2015 йил март ойида жойларда семинарлар ўтказсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари механиклари, техниклари ва ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича базавий ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2015/2016 ўқув йилидан бошлаб тегишли моддий-техника базага эга бўлган касб-ҳунар коллежларида чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари механиклари, техниклари ва ҳайдовчиларини тайёрлашни ташкил этсин.
5. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда 2015 йил сентябрь ойигача ҳар бир вилоят марказида биттадан касб-ҳунар коллежи ўқув чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари, ушбу автотранспорт воситаларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган макетлар ва стендлар билан жиҳозланишини таъминласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарорининг 7-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
"Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳамда ободонлаштириш бошқармалари махсус автотранспортни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашдан озод қилинсин".
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 30 март, 12-сон, 138-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2015 йил, 3-сон, 18-модда