ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.1997 й. 41-сон "Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, фан ва техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги битимнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича қўшма комиссия тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.1997 й.

N 41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА САУДИЯ

АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИ ЎРТАСИДА САВДО,

ИҚТИСОДИЁТ, ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ФАН ВА ТЕХНИКА,

МАДАНИЯТ, СПОРТ ВА ЁШЛАР ИШЛАРИ СОҲАСИДА

ҲАМКОРЛИК ҲАҚИДАГИ БИТИМНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ҚЎШМА КОМИССИЯ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида фаолиятнинг турли соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, фан ва техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги Битимнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон - Саудия қўшма комиссияси (бундан кейин Ўзбекистон-Саудия қўшма комиссияси деб аталади) тузилсин.


2 Ўзбекистон-Саудия қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон-Саудия қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари зиммасига республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг Саудия Арабистони Қироллиги билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш функцияси;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига - Ўзбекистон-Саудия қўшма комиссиясининг котибияти функцияси юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари Ўзбекистон-Саудия қўшма комиссияси қарорларини амалга оширишда қатнашувчи Саудия Арабистони Кироллиги делегациялари ташрифлари билан боғлиқ ташкилий масалаларнинг хал этилишида кўмаклашсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов

Время: 0.0065
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш