Внимание!
NB! Мазкур Карор ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига мувофик 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўкотади.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2015 й. 83-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.04.2015 й.
N 83
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ
МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2013 ЙИЛ 13 АВГУСТДАГИ
222-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети комплекси қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2015 йил 6 апрелдаги
83-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари университетининг моддий-техника базасини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-бандда:
а) учинчи хатбошидаги "очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари "акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар Бошқармасининг Қурилиш бирлашмаси" сўзлари "Қурилиш бирлашмаси" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 6-банднинг биринчи хатбошидаги "очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари "акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-иловада:
а) "Тадбирлар номи" устунидаги 2-позициядан "ва сузиш ҳавзасидан" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3 ва 4-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) "Объектлар манзили" устунининг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А мавзеси, 26 б-уй";
г) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
" |
10. |
Собиқ ошхона биносини реконструкция қилиш, унда жалб этилган хорижий мутахассислар учун 20 ўринли меҳмонхонани жойлаштириш. |
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А мавзеси, 26 б-уй |
2015 йил |
". |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 13 апрель, 14-сон, 169-модда