ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Бартер асосида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва бартер шартномалари бўйича чет эл валютасида олинган тушумларга солинадиган солиқни тўлаш Тартиби (ЎзР ВМ 25.10.1993 й. 520-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 октябрдаги

520-сон қарорига

ИЛОВА


Бартер асосида экспорт-импорт операцияларини

амалга ошириш ва бартер шартномалари бўйича

чет эл валютасида олинган тушумларга

солинадиган солиқни тўлаш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Келишиб олинган миқдордаги бир товарни бошқа бир товарга ўзаро ҳисоб-китобларни валютада амалга оширмасдан алмаштиришни назарда тутувчи шартнома бартер шартномаси ҳисобланади. Шартномада ўзаро етказиб бериладиган товарларнинг миқдори ва қиймати ёҳуд томонлар эквивалентлик асосида етказиб бериш мажбуриятини олган товарларнинг суммаси олдиндан келишиб қўйилади.


2. Ўзаро етказиб бериладиган - товарларнинг қийматини аниқлашда нархлар жаҳон нархлари асосида транспортга ортиш, суғурта қилиш харажатлари ва етказиб бериш муддатлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан рухсат этилган бартер шартномаси марказлаштирилган тартибда амалга ошириладиган бартер шартномаси ҳисобланади.



II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШЛАРИ

БЎЙИЧА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН БАРТЕР

ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ ВА

УЛАРНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ


5. Вазирлар Маҳкамаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг республиканинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари учун марказлаштирилган тартибда харид қилинадиган товарлар ҳажмлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиб олинган таклифларини тасдиқлайди.

7. Корхоналар, бирлашмалар, уюшмалар ва концернларнинг эҳтиёжлари учун марказлаштирилган тартибда товарлар харид қилиш мақсадида буюртмачилар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига мурожаат қиладилар, унинг хулосалари асосида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши чиқарилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида марказлаштирилган тартибда амалга ошириладиган бартер шартномаларини ҳисобга олиш учун Республика валюта фондининг махсус ҳисоби очилади.


9. Бартер шартномаси бўйича товар етказиб бериш божхона органларига бартер шартномасининг Республика валюта фондининг махсус ҳисобида рўйхатга олинганлиги тўғрисида банк маълумотномаси тақдим этилгандан сўнг шартнома шартларига ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.


III. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАРТЕР

ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ВА

УНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ


11. Бартер шартномалари бўйича экспортга товар етказиб бериш учун ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари товарни рўйхатга олиш варақасида белгиланган номенклатура бўйича мустақил равишда қидириб топадилар.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз минтақаларининг талабларидан келиб чиқиб, бартер шартномалари бўйича келтириш учун тавсия қилинган товарлар номенклатурасини белгилайдилар.

13. Бартер шартномасини рўйхатга олиш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли бўлинмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг минтақа бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади.

16. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси бартер шартномаси бўйича экспорт-импорт операциялари тугагандан сўнг ўн кун муддатда ўз валюта маблағларидан ёки валютани валюта бозоридан сотиб олиш ҳисобига Республика валюта фондига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли валюта фондларига белгиланган тартибда солиқ тўлайди.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур тартибни бузган ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ молиявий санкциялар қўлланилади.


19. Ушбу тартибни қўллаш бўйича йўриқномалар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан нашр этилади.






































Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск