ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Медаллар /

Ўзбекистон Республикасининг 05.05.1994 й. 1044-XII-сон "Жасорат" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.05.1994 й.

N 1044-XII



"ЖАСОРАТ" МЕДАЛИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Жасорат" медали таъсис этилсин.


2. "Жасорат" медали тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3. "Жасорат" медалининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

1994 йил 5 майда қабул

қилинган Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Жасорат" медали тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Жасорат" медали билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардиясининг ва ички ишлар органларининг ходимлари республиканинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда, ҳарбий бурчни ёки хизмат бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлик ва жасоратлари учун мукофотланадилар.

"Жасорат" медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар табиий офат, ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатлар вақтида жамоат тартибини сақлашда, одамлар ҳаётини, давлат ва жамоат мулкини сақлаб қолишда кўрсатган жасоратлари учун мукофотланишлари мумкин.


2. "Жасорат" медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Медаль билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


3. "Жасорат" медали билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.

4. "Жасорат" медалини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан бошқа шахслар топширади.

5. "Жасорат" медали билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

"Жасорат" медали билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.

6. "Жасорат" медали кўкракнинг чап томонига тақилади.


7. "Жасорат" медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда медаль, мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.






Ўзбекистон Республикаси

1994 йил 5 майда қабул

қилинган Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Жасорат" медалининг

ТАВСИФИ


"Жасорат" медали дастлаб 0,5 микрон қалинликда никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Медалнинг ҳаво ранг эмаль билан қопланган олд томонида қуёш ва таралаётган нурлар фонида шон-шуҳрат ва мардлик рамзини ифодаловчи қалқон ва қилич тутган отлиқ жангчи тасвирланган.

Медалнинг қуйи қисмида қизил эмаль фонида қабариқ ҳарфларда "JASORAT" деган ёзув берилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Медалнинг четлари икки томонидан ҳам қабариқ доира билан, олд томонидан қўшимча қалинлиги 0,8 миллиметр қизил йўл билан ўралган.

Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастда медалнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.

Медалнинг қалинлиги 3 миллиметр.

Медаль уч рангли йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг эни 24 миллиметр. Матонинг ўртасидан эни 4 миллиметрли яшил ранг йўл ўтган. Унинг икки ёнидан эни 1 миллиметрли оқ йўл жой олган. Оқ йўлларнинг ёнидан эни 2 миллиметрли яшил ранг йўллар ва эни 5 миллиметрли қизил йўллар ўтади. Матонинг чеккаларидан эни 2 миллиметрли яшил ранг йўллар ўтган.

Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни эса 45 миллиметр.

Медаль тўғноғич билан тақилади.



































Время: 0.1636
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск