ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2015 й. 100-сон “Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.04.2015 й.
N 100
РЕСПУБЛИКАНИНГ САНАТОРИЙ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ
МУАССАСАЛАРИГА БОРАЁТГАН 1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ
УРУШ ВА МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИГА ТЕМИР ЙЎЛ
ТРАНСПОРТИДА БЕПУЛ ЮРИШ ВА ҲАВО ТРАНСПОРТИДА
ИМТИЁЗЛИ ЮРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида" 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-курортда соғломлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамияти республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юришни ва ҳаво транспортида имтиёзли юришни тегишли равишда таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда қопласин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 27 апрель, 16-сон, 199-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2015 йил, 4-сон, 31-модда