ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига /

Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.04.2015 й. 100-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 23 апрелдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА



Республиканинг санаторий-соғломлаштириш

муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги

уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл

транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида

имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) ҳар йили бир марта бориш ва келишда темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқини, шунингдек ҳаво транспортида юришда йўл ҳақи қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш тарзидаги имтиёзлар бериш (кейинги ўринларда бепул ва имтиёзли юриш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқи 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олган уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилади.

3. I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун ҳам бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш тадбирлари ушбу Низомнинг иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.



II. БЕПУЛ ВА ИМТИЁЗЛИ ЮРИШГА ЧИПТАЛАРНИ БЕРИШ

(СОТИШ), ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТЛАРНИ ЮРИТИШ


5. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш чипталари "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг ваколатли бўлинмалари орқали берилади (сотилади). Ҳаво транспортида юриш қийматининг 50 фоизи миқдоридаги чегиришлар, аэропорт йиғимларини ҳисобга олмаган ҳолда, юриш тарифларидан амалга оширилади.

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларида (кейинги ўринларда - Марказлар) "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш учун чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли филиаллари тўғрисидаги батафсил ахборот жойлаштирилиши керак.

6. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш (сотиб олиш) учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг тегишли кассасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Марказ томонидан берилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхаси;

уруш фахрийси гувоҳномасининг ёки 1941 - 1945 йилларда меҳнат фронтида иштирок этганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари айни бир вақтда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг тегишли кассасига кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.

Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига муҳтож бўлган ногиронликнинг I-гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг номига Марказ томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхалари, уларнинг асл нусхалари тақдим этилган ҳолда).

7. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг ваколатли бўлинмалари берилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказадилар ва ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилган (сотилган) чипталар ҳисобини юритадилар ҳамда чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун) илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қиймати кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг алоҳида реестрини шакллантирадилар.

Ушбу Низомнинг 5-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг нусхалари бепул ва имтиёзли юришга чипта олинганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобот ҳужжатлари билан биргаликда белгиланган тартибда сақланади.


8. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш учун чипталар бериш (сотиш) купели вагон тарифи бўйича, ҳаво транспортида имтиёзли юришга - эконом (режали) класс тарифи бўйича амалга оширилади.



III. БЕПУЛ ВА ИМТИЁЗЛИ ЮРИШГА

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ


9. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юришини таъминлаш харажатлари ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.


10. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юриш харажатларини қоплаш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамияти ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Агентликка ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этадилар.

11. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатларнинг реестрларини ва Агентликка бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади, Агентлик ўз навбатида 5 иш куни мобайнида ушбу маблағларни "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг ҳисоб-китоб рақамларига ўтказади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини бепул ва имтиёзли юриш чипталари билан ўз вақтида ва мақсадли таъминлаш юзасидан масъулият ушбу Низомга мувофиқ "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамияти раҳбарларига юкланади.

13. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик бепул ва имтиёзли юришга чипталар олувчиларга юкланади.


14. Кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари сарфларининг асосланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

15. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА


Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига

бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти

фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш

ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини

бериш тадбирларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

          


Босқичлар

      

      

Субъектлар

    


       

Тадбирлар

      


      

Муддатлар

        







1-босқич

Марказлар


   

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юришга чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли бўлинмалари тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштиради.

        


Доимо







2-босқич

Уруш ва меҳнат фронти

фахрийлари


    

Бепул ёки имтиёзли юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг ваколатли бўлинмасига (кассага) мурожаат қиладилар.

Марказ томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмаларни, уруш фахрийси гувоҳномасини ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтидаги иштирок тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этадилар.

Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига эҳтиёж сезувчи ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни (шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва нусхасини, ҳамроҳлик қилувчи шахс номига берилган йўлланмани) ҳам тақдим этадилар.

      


Бир йилда бир марта







3-босқич

"Ўзбекистон темир йўллари"

АЖ ва "Uzbekistan Airways"

АЖ


        

Агентликка ташишнинг имтиёзли ва ҳақиқий қийматини кўрсатган, чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади.

           


Ҳисобот давридан

кейинги ойнинг

20-кунигача бўлган

муддатда ҳар чоракда







4-босқич

Агентлик


     

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади.



Ҳисобот давридан

кейинги ойнинг

25-кунигача бўлган

муддатда ҳар чоракда


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратилишига қараб, бюджет маблағларини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг ҳисобварағига ўтказади.

         


5 иш кунида

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги


             

Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (реестрлар ва зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари) асосида зарур бюджет маблағларни ажратади.

         


Ҳар чоракда

           

            

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 апрель, 16-сон, 199-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 31-модда






























Время: 0.1188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск