Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2003 й. 214-сон "Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг ОИТС/ОИВ (Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми/ОИВ касаллиги) эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2003 й.

N 214



РЕСПУБЛИКА ФАВҚУЛОДДА

ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

КОМИССИЯСИНИНГ ОИТС/ОИВ (ОРТТИРИЛГАН

ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ/ОИВ

КАСАЛЛИГИ) ЭПИДЕМИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА

ҚАРШИ КУРАШИШ СТРАТЕГИК ДАСТУРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КИЧИК

КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги беш кун муддатда Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастури лойиҳасини Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 14 майдаги

214-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика фавқулодда эпидемияга қарши

курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида

ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш

стратегик дастурини мувофиқлаштириш

бўйича кичик комиссияси

ТАРКИБИ

Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - кичик комиссия раиси


Назиров Ф.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири - кичик комиссия раисининг ўринбосари, мувофиқлаштирувчи


Ниёзматов Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - кичик комиссия котиби


кичик комиссия аъзолари:


Асадов Д.А.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Содиқов Х.М.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Қодиров Р.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Аюпов Ш.А.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Мусаев У.Қ.

-

Халқ таълими вазирининг ўринбосари


Акбаров А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари


Убайдуллаев Б.

-

Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси


Ричард Конрой

-

БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили


Дэвид Пирс

-

БМТнинг ОИТС/ОИВ бўйича тематик гуруҳи раиси, Жаҳон Банкининг минтақавий офиси бошлиғи


Саидов А.

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раиси


Муҳиддинова О.

-

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти миллий кенгашининг тиббий-ижтимоий ёрдам бўлими бошлиғи


Арун Нанда

-

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили


Рудик Адамян

-

БМТнинг ОИТС/ОИВ бўйича дастури минтақавий маслаҳатчиси (ЮНЭЙДС)


Илҳомов А.

-

Очиқ жамият институти вакили вазифасини бажарувчи (Сорос Фонди)


Тамберг Андреас

-

Америка Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД)нинг Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси


Баҳромов А.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси


Гадойбоев А.Г.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Иргашев Ш.Б.

-

Ибн Сино жамғармаси раиси


Маъсудов К.

-

ОИТС/ОИВ билан яшаётган кишилар ташаббускор гуруҳи волонтёри


Ҳошимов Ш.Ҳ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкил қилиш бош бошқармаси бошлиғи


Убайдуллаев А.М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Физиатрия ва пульмонология илмий-тадқиқот институти директори


Узоқова Г.Т.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DОТS маркази директори


Ҳакимов М.М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТС республика маркази директори


Изоҳ. Кичик комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда кичик комиссия таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар киритилади.



































Время: 0.1435
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск