ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2015 й. 109-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2015 й.

N 109



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

РЕСПУБЛИКА СПОРТ ТИББИЁТИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ва қулайлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплексининг 10, 11 ва 13-бандларига мувофиқ:

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 6-уй манзилида янги бино қурилиши тугалланганлиги, бино кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси балансига қабул қилиниши, унда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб аталади) жойлаштириш назарда тутилаётганлиги;

Спорт тиббиёти марказининг сотиб олинган замонавий юқори технологияли ва инновацион тиббиёт, ихтисослаштирилган лаборатория асбоб-ускуналари ва инвентарини монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари тугалланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шўъба корхона шаклида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Янги бино қурилиши тугалланганлиги ва унда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг ижроия аппарати жойлаштирилиши муносабати билан, шунингдек спорт федерацияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 15/I манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларни туташ ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси балансига бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Спорт тиббиёти маркази 2015 йил 1 майдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштириш асосида ихтисосли фаолиятини ва ўз ишини бошлаши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Спорт тиббиёти марказига:

бириктирилган контингент билан бир қаторда спортчилар ва спорт жамоаларига, шунингдек республика аҳолисига ва хорижий фуқароларга белгиланган тарифларга мувофиқ пулли асосда диагностика ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига риоя қилиш шарти билан тиббий ёрдамнинг барча турларини, шу жумладан, диагностик ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш хизматларини кўрсатиш;

Спорт тиббиёти марказининг тиббиёт, фармацевтика ходимлари ва бошқа ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар доирасида мустақил белгилаш;

илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Спорт тиббиёти марказининг спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини ва барча ёш тоифаларида уларнинг захирасини тиббий-биологик таъминлаш, шу жумладан улар профилактикаси, диагностикаси, уларни даволаш ва реабилитация қилиш хизматлари (кейинги ўринларда терма жамоалар аъзоларини тиббий таъминлаш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда спорт турлари бўйича Ўзбекистон федерациялари (уюшмалари) маблағлари ҳисобига қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия - оммавий тадбирлар республика календарь режасида назарда тутилган бюджет маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари доирасида терма жамоалар аъзоларига тиббий хизмат кўрсатишга Спорт тиббиёти маркази билан тегишли йилга танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Спорт тиббиёти марказининг буюртманомалари бўйича юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек спорт тиббиёти соҳасида илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун жалб этиладиган хорижий фуқароларга тўлов ундирмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Спорт тиббиёти марказининг буюртманомалари бўйича спорт тиббиёти соҳасида илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Спорт тиббиёти марказининг буюртманомалари бўйича спорт тиббиёти соҳасида илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўланмасдан кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 1 майдаги

109-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт

тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида ўз маблағлари ҳисобига, зарурат бўлганда эса, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.".


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомда (қарорга 1-илова):


а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси билан келишув бўйича биркитилган контингентдаги шахсларга бепул ва (ёки) имтиёзли тарифлар бўйича хизматлар кўрсатиш ва ишларни амалга ошириш;

биркитилган контингент билан бир қаторда, спортчиларга ва спорт жамоаларига, шунингдек республика фуқароларига ва хорижий фуқароларга барча турдаги тиббий ёрдам, шу жумладан, диагностика ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш";

ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси президенти, зарурият бўлганда, Спорт тиббиёти маркази тузилмасига Спорт тиббиёти маркази ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир";


в) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Қуйидагилар Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Спорт тиббиёти марказининг ўз маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар";


г) 20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда Спорт тиббиёти марказининг тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг лавозим маошлари, моддий рағбатлантириш миқдорлари Спорт тиббиёти маркази томонидан мустақил равишда, ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган манбалардан тушадиган маблағлар доирасида белгиланади.".


3. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплекси (қарорга 2-илова) 4-бандининг "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Молия вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 11 май, 18-сон, 219-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 34-модда


























Время: 0.1221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск