ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2003 й. 217-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.05.2003 й.
N 217
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА
САВДО ҚОИДАЛАРИНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ
МАҲСУЛОТЛАРИНИ (ХИЗМАТЛАРИНИ) ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА" 2003 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛДАГИ 75-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин.
а) Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари (қарорга 1-илова) 60-бандининг ўнинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.
"мактабгача болалар муассасалари, диний муассасалардан, ўқув юртларидан 300 метрдан кам масофада жойлашган кўчма ва турғун савдо объектларида, шунингдек бевосита даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштирнш муассасалари ҳудудида, ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида - кўрсатиб ўтилган ўқув юртлари ва корхоналар фаолият кўрсатаётган вақтда";
б) Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларнни (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида (қарорга 2-илова).
15-банд қуйидаги тахрирда баён қилинсин:
"15. Умумий овқатланиш субъекти таомлар, маҳсулотлар, ичимликларнинг ассортимент рўйхатини санитария ва технология талабларига тўлиқ риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқади, таомлар рецептураларини тузади ва тасдиқлайди, улар тегишли туман (шаҳар) давлат санитария назорати хизматлари билан келишиб олинади. Калькуляция карточкаси маҳсулот нархини белгилаш учун асос ҳисобланмайди, у фақат савдо объектлари эгалари томонидан ички фойдаланиш учун хизмат қилади Калькуляция карточкасини юритиш шарт эмас. Маҳсулот нархи унга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади";
17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18-27-бандлар 17-26-бандлар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 74-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 5, 37-модда.