Внимание!

NB! Мазкур Карор ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига мувофик 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўкотади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2015 й. 154-сон "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида яшовчи аҳолига компенсация маблағлари ажратиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2015 й.

N 154


"АНГРЕН-ПОП" ЭЛЕКТРЛАШТИРИЛГАН

ТЕМИР ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ ҲУДУДИДА ЯШОВЧИ

АҲОЛИГА КОМПЕНСАЦИЯ МАБЛАҒЛАРИ

АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўл қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 18 июндаги ПҚ-1985-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек "Ангрен-Поп" темир йўл қурилиши ҳудудидаги турар жойлар ва ер участкалари эгаларига компенсация маблағлари ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига 4,1 млрд. сўм миқдоридаги компенсация тўловлари белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг "Ангрен-Поп" темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлардан 2,0 млрд. сўм миқдорида компенсация тўловлари тўлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган маблағлар Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамидан Наманган вилояти ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласин.


4. Наманган вилояти ҳокимлиги вилоят ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлардан "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига компенсация тўловлари тўлаш учун мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 24-бандининг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади".


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ва Наманган вилояти ҳокими Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 304-модда




























Время: 0.1205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск