язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шахсларни реадмиссия қилиш тўғрисида Битим (Остона, 2012 йил 7 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

шахсларни реадмиссия қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

икки давлат ўртасида яхши қўшничилик, шерикчилик муносабатларини, шунингдек турли соҳаларда, шу жумладан, ноқонуний миграция ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишдан келиб чиқиб,

Томонлар давлатларидан ҳар бирининг ўз миллий қонунчилигига мувофиқ унинг ҳудудига ёки ушбу ҳудуд орқали чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ноқонуний миграцияси учун жавобгарлик белгилаш бўйича суверен ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда,

мазкур Битим Томонлар давлатларининг халқаро ҳуқуқ бўйича ҳуқуқи, мажбурияти ва жавобгарлигини камайтирмаслигини таъкидлаб,

Томонлар давлатларининг ҳудудларида миграция жараёнларини қатъий тартибга солиш долзарблигидан келиб чиққан ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битимда кейинги ўринларда келтирилган таърифлар қуйидаги маъноларга эга:


"реадмиссия" - сўраётган Томон давлати ҳудудига чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши, чиқиши ва бўлиши масалалари бўйича унда амалда бўлган миллий қонунчиликни бузган ҳолда кирган ёки у ерда бўлган шахсларни мазкур Битимда назарда тутилган тартиб, шартлар ва мақсадларда сўраётган Томон давлатининг ваколатли органлари тарафидан топшириш ва сўралаётган Томон давлатининг ваколатли органлари тарафидан қабул қилиб олиш;


"сўраётган Томон" - шахсни реадмиссия ёки транзит қилиш тўғрисида сўров юбораётган Томон;


"сўралаётган Томон" - номига шахсни реадмиссия ёки транзит қилиш тўғрисида сўров юборилган Томон;


"учинчи давлатларнинг фуқаролари" - Томонлар давлатларининг фуқаролигига эга бўлмаган ва мазкур Битим иштирокчиси бўлмаган давлат фуқаролигига мансуб шахслар;


"фуқаролиги бўлмаган шахслар" - Томонлар давлатларининг фуқаролари бўлмаган ва учинчи давлатлар фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи далилларга эга бўлмаган шахслар, мазкур Битимнинг 2-моддаси

...