ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2003 й. 224-сон "Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.05.2003 й.
N 224
ҒАРБДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН
САМОЛЁТЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
БЎЙИЧА ЛОЙИҲАНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётлар паркига техник хизмат кўрсатиш бўйича ўз базасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводи базасида Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи 2002 йилда тугалланганлиги;
Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводининг "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси деб қайта номланганлиги;
лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун буюртмачи - "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси томонидан "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонасининг мавжуд базасида ташкил этилаётган Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини жиҳозлаш ва техник қўллаб-қувватлаш учун "Люфтганза Техник" ва "Гидро-Гератебау" компаниялари (Германия) билан умумий суммаси 6,5 млн АҚШ доллари бўлган контрактлар тузилганлиги;
лойиҳанинг иккинчи босқичини маблағ билан таъминлаш бўйича кредитор банкнинг Германия банклари ўртасидаги танлов якунларига кўра аниқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, тузилган контрактларни иккинчи босқичда маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:
контрактлар қийматининг 975,0 минг АҚШ долларини ташкил этадиган 15 фоизи хорижий кредитор банк маблағларини, шу жумладан "Люфтганза Техник" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 707 минг АҚШ долларини ва "Гидро-Гератебау" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 268 минг АҚШ долларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига;
контрактлар қийматининг 5525,0 минг АҚШ долларини ташкил этадиган 85 фоизи хорижий кредитор банк маблағларини, шу жумладан "Люфтганза Техник" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 4628,57 минг АҚШ долларини ва "Гидро-Гератебау" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 896,43 минг АҚШ долларини "Гермес" (Германия) жамияти суғурта қоплови остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда кредит битимларини тузсин ва лойиҳанинг иккинчи босқичи амалга оширилишини таъминлаш учун кредитлар маблағларини "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонасига қайта молиялаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳа учун жалб этиладиган кредитлар бўйича:
хорижий банкга - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан хорижий банк учун мақбул бўлган шакл бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
6. Белгилансинки, иккинчи босқичда асосий қарз, фоизлар, воситачилик ҳақлари ва кредитга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш кредит битимлари шартларига мувофиқ "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонасининг хўжалик фаолияти ҳисобига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 483-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2003 йил 19 майдаги
225-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
"Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводи
базасида Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник
хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш тўғрисида"
1999 йил 30 октябрдаги 483-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва матнидаги "Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводи"га кўрсатмалар "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси"га кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
2. Қарорнинг 1-бандида:
тўртинчи хат бошидаги "1999 йил" сўзлари "2000-2002 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хат бошидаги "2000-2001 йиллар" сўзлари "2003-2004 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хат бошидаги "2001-2003 йиллар" сўзлари "2004-2005 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.