ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2015 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2015 й. ПҚ-2366-сон “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2015 й.

N ПҚ-2366



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Ўзбекистон Республикаси билан Бельгия Қироллиги ўртасида икки ёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 1996 йил 14 ноябрдаги Конвенцияга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2015 йил 18 февралда Брюссель шаҳрида имзоланган Протокол, унга 1998 йил 17 апрелдаги Қўшимча протокол билан киритилган ўзгартишлари билан тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юборсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 353-модда






















Время: 0.0067
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish