Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2015 й. 179-сон “Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2015 й.

N 179


КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ЯГОНА ДАВЛАТ РЕГИСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Белгиланган тартибда рўйхатга олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев







Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 3 июлдаги

179-сон қарорига

ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат

регистри тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 8-банднинг "з" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"з) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда - унинг муассислари ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан тушган маълумотлари асосида".


2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Қуйидагилар:

юридик шахсларни - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ушбу Низом 8-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин бир кун муддатда, ушбу Низом 8-бандининг "б" - "е" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар;

юридик шахсларни - давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар ушбу Низом 8-бандининг "а" - "е" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар давлат статистика органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали тақдим этилади".


3. 17-банддаги "почта манзиллари" сўзларидан кейин ", телефон рақамлари, юридик шахсларнинг муассислари, давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари" сўзлари қўшилсин.


4. Иловадаги "Юборилган санаси ва вақти, Рўйхатдан ўтказган орган масъул ходимининг Ф.И.О., М.Ў. (электрон ҳужжатлар учун ЭММ)" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 354-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 54-модда





































Время: 0.1098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск