Диққат!

NB! Мазкур Карор ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига мувофик 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўкотади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.1996 й. 132-сон "1995 йил ҳосилидан пахта хом ашёси тайёрлаш бўйича ҳисоботни бузиб кўрсатиш ҳоллари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.1996 й.

N 132



1995 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН ПАХТА

ХОМ АШЁСИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА

ҲИСОБОТНИ БУЗИБ КЎРСАТИШ

ҲОЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Жизах, Сирдарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида 1995 йилда пахта хом ашёси тайёрлаш хақидаги маълумотларнинг ишончлилиги ўрганилганда кўрсатиб ўтилган вилоятларнинг бир қанча туманларида амалда тайёрланган пахта хом ашёси миқдори тўғрисидаги оператив маълумотлар билан "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига тақдим этилган маълумотлар ўртасида фарқ мавжудлиги, ҳисобот бузиб кўрсатилганлиги аниқланди.

Ушбу тафовутлар вилоят ва туман ҳокимликларининг қишлоқ хўжалигига мутасадди бўлган, иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимлари ҳамда пахта тайёрлаш корхоналари масъул ходимларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан қарашлари ва қатъиятсизликлари оқибатида статистика маълумотларининг ишончлилигини таъминламаганликлари туфайли "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бузилиши натижасида келиб чиққан.


Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Статистика ҳисоботи ва оператив ахборотнинг ишончлилигини таъминлашни назорат қилмаганлиги учун Жиззах вилояти ҳокими А. Тошкенбоевга хайфсан эълон килинсин.


2. Сирдарё вилояти ҳокими F. Хасановга, Тошкент вилояти хокими Э. Рўзиевга ҳисоботни бузиш ҳоллари мавжудлиги кўрсатиб ўтилсин.


3. Ўзлари мутасадди бўлган тармоқлар ишидаги жиддий камчиликлар ва ишончсиз статистика ахбороти бериш ҳолларининг ўз вақтида олдини олиш чора-тадбирларини кўрмаганлиги учун Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари (М. Хасанов, С. Ахмадкулов) эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги;

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари (Г. Мирёқубов)га, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари (Р. Рахметов)га хайфсан эълон қилинганлиги, туман ҳокимликларининг, иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларининг бир қанча масъул ходимлари, хўжаликларнинг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги;

қонунларнинг бузилишига йўл қўйган масъул шахслар республика прокуратураси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ва бир қанча фактлар бўйича жиноий иш қўзғатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (У. Қ. Исмоилов)нинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 6 апрелдаги 186-сон қарори талабларининг бажарилишини назорат қилиш сусайтириб юборилганлигига, бу эса ягона статистика сиёсати ўтказилишини таъминламаганлигига қаратилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Б. Мустафоев) "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунга риоя этилиши доимий назорат килинишини таъминласин ва қонунни бузишда айбдор бўлганларни қаттиқ жавобгарликка тортсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича статистика ҳисоботларининг ишончлилиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                             И. Каримов

























Время: 0.2026
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш