ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 1996 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.1996 й. 232-сон "Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1996 й.

N 232



ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддасига биноан, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият ва инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро темирйўл қатнови соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдодан ташқари тўловлар тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фан, техника ва ахборот соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида почта жўнатмалари бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобилда юк ташиш ва йўловчилар қатнови тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар солишдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;


Грузия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳукм қилинган шахсларни жазони ўзлари фуқаролари бўлган давлатда ўташлари учун ўтказиш тўғрисидаги Шартнома;


Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Грузиянинг 1992 йил учун қарзини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Грузия Ҳукуматига берган давлат кредити сифатида қайта расмийлаштириш тўғрисидаги Битим;


Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги Битим;


Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида молия-саноат гуруҳларини ташкил этишнинг асосий принциплари тўғрисидаги Битим;


Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;


Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдодан ташқари тўловлар тўғрисидаги Битим;


Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги Битим.


2. Бош вазирнинг ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Республикасининг кўрсатиб ўтилган битимларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов












Время: 0.0186
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish