Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1996 й. 246-сон "Навоий вилоятининг Томди ва Учқудуқ туманлари қоракўлчилик фермаларини хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.1996 й.

N 246



НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ТОМДИ ВА

УЧҚУДУҚ ТУМАНЛАРИ ҚОРАКЎЛЧИЛИК

ФЕРМАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Чўл зонаси шароитларида қоракўлчилик фермаларининг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

4. Қоракўлчилик фермаларини ва ташкил этилаётган уюшмаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1996-1998 йилларга Томди ва Учқудуқ туманларининг ёпиқ турдаги қоракўлчилик акционерлик жамиятлари учун бир бош қора-кўл қўйини боқиш харажатларига тегишли равишда йилига 70 ва 90 сўм миқдорида дотация белгилансин. Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда дотацияни тўлаш тартибини ишлаб чиқсин. Кўрсатиб ўтилган дотациядан солиқ олинмайди ва ҳисобга ўтказиш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилмайди;

хусусийлаштирилган фермалар ва уларнинг уюшмалари 3 йилга ер солиги тўлашдан озод қилинсин;

қоракўл қўйларини боқиш ва фермаларни қишловга тайерлаш учун 1996 йилга Учкудуқ тумани қоракўлчилик фермаларига 150 тонна енилғи-мойлаш материаллари ва 1,5 минг тонна омихта ем, Томди тумани фермаларига 250 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари ва 2,5 минг тонна омихта ем мақсадли ажратилсин.

5. Марказий банк, "Пахта-банк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк”ка кредитлардан фойдаланганлик учун қўшилган 19,2 млн сўм миқдоридаги фоизларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш, шунингдек банк ссудалари бўйича 109,8 млн сўм миқдоридаги муддати ўтказиб юборилган ва илгари тўлов муддати кечиктирилган қарзларнинг тўлов муддатини 2000 йилгача кечиктириш;

"Бизнес-фонд" ва "Мадад" агентлигига Томди ва Учқудуқ туманларининг янгидан ташкил этилган хусусийлаштириш субъектларига қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун технологиялар ва асбоб-ускуналар харид қилишга 3 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Р.А. Гиниятуллин, В.А. Чжен зиммасига юклансин.

Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида 1996 йил 10 октябргача ва 1997 йил 20 январгача ахборот берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов


Время: 0.2042
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш