ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2003 й. 229-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.05.2003 й.
N 229
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ОРГАНЛАРИ УЧУН
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ ва божхона органлари академиясининг "Божхона иши" факультети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона коллежи негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олий ҳарбий божхона институти божхона иши соҳасида кадрларнинг базавий касб тайёргарлигини амалга оширади;
Олий ҳарбий божхона институтига ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар қабул қилинади;
бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича тингловчилар 4 йил, магистрлар тайёрлаш дастури бўйича 2 йил ўқитилади;
тингловчиларнинг Олий ҳарбий божхона институтида ўқиш даври божхона органларидаги хизмати стажига қўшилади;
Олий ҳарбий божхона институтига Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Давлат божхона қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади;
Олий ҳарбий божхона институти негизида божхона органлари ходимлари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилади.
3. Қуйидагилар Олий ҳарбий божхона институтининг асосий вазифалари ҳисобланади:
кадрларнинг базавий касбий тайёргарлиги, уларнинг билимларни замонавий талаблар даражасида эгаллаши, божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек тингловчиларда касб вазифаларини бажариш учун зарур бўлган барқарор ахлоқий-психологик фазилатларни ва бошқа фазилатларни қарор топтириш;
республиканинг иқтисодий хавфсизлигини виждонан ҳимоя қилишга қодир бўлган ижтимоий фаол, ҳалол ходимларни тарбиялаш;
ўқув-тарбия жараёнининг божхона органлари олдида турган вазифаларни ҳал этишга энг юқори даражада амалий йўналтирилганлигини таъминлаш, шунингдек замонавий ўқув технологияларини, амалий тайёргарликнинг интерактив шакллари ва усулларини жорий этиш асосида ўқув-тарбия жараёнини узлуксиз такомиллаштириш;
божхона иши соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, божхона органлари фаолиятининг шакллари ва усулларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлаш;
божхона органлари учун кадрлар тайёрлашнинг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш, хорижий мамлакатларнинг шу каби ўқув бўлинмалари билан амалий, методик айирбошлаш бўйича алоқалар ўрнатиш;
божхона иши соҳасида кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш;
Олий ҳарбий божхона институтининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув, ўқув-методик, илмий, ахборот-маълумотнома адабиётлари тайёрлаш ва нашр этиш;
тингловчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлиги бўйича самарали ишларни ташкил этиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Божхона коллежида таълим олаётган курсантлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастури бўйича ўқишни қисқартирилган курс бўйича бир йил мобайнида ўша жойда тугаллайдилар;
Солиқ ва божхона органлари академиясининг "Божхона иши" факультети тингловчилари Олий ҳарбий божхона институтининг тегишли курсларига ўтказилади.
5. Олий ҳарбий божхона институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олий ҳарбий божхона институти бошлиқлар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг штатдаги ходимлари сони, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона коллежининг мавжуд штатдаги 66 нафар ходими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ ва божхона органлари академиясидан берилаётган 46 нафар ходим ҳисобига 112 нафар (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.
6. Олий ҳарбий божхона институтининг бошлиқлари, профессор-ўқитувчилари таркибига ва тингловчиларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек хизматни ўташ тартиби жорий этилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (Б. Парпиев) Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С. Ғуломов) ва Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) билан биргаликда бир ой муддатда Олий ҳарбий божхона институти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
8. Давлат божхона қўмитаси (Б. Парпиев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С. Ғуломов) билан биргаликда:
бир ой муддатда Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида божхона иши йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Давлат тест маркази билан келишган ҳолда бир ой муддатда Олий ҳарбий божхона институтига саралаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этсин;
2003/2004 ўқув йили бошлангунга қадар Олий ҳарбий божхона институти профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида юқори малакали илмий-педагог кадрлар билан тўлдирсин;
Олий ҳарбий божхона институтида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 1 сентябридан бошланишини таъминласин;
2003/2004 ўқув йилида Олий ҳарбий божхона институтига бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича 125 нафар тингловчи қабул қилинишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Ж. Сайфиддинов) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг маблағлари ҳисобига олинган мол-мулк ва автотранспортнинг тегишли қисми балансдан балансга текин берилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М. Нурмуродов):
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ ва божхона органлари академиясининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда Олий ҳарбий божхона институти таъминоти учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;
2004 йилдан бошлаб Олий ҳарбий божхона институти таъминоти учун зарур бюджет маблағлари белгиланган тартибда ажратилишини назарда тутсин.
Белгилаб қўйилсинки, Олий ҳарбий божхона институти бинолари, иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва унинг моддий-техника таъминоти Давлат божхона қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш ва божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
11. Давлат божхона қўмитаси (Б. Парпиев) Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) билан биргаликда Олий ҳарбий божхона институтини бир ой муддатда озиқ-овқат, ашёвий мол-мулклар, ўқув анжомлари, мебель ва казарма жиҳозлари, озиқ-овқат хизмати ашёлари билан таъминлаш нормасини ҳамда тегишли автотранспорт воситалари табелини тасдиқласин.
12. "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзвиносаноат-холдинг" компаниялари ва "Ўздавзахира" бош бошқармаси Олий ҳарбий божхона институти тингловчиларини хизмат кийим-боши ва озиқ-овқат билан таъминлашда кўмаклашсинлар.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Ж. Сайфиддинов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С. Ғуломов) Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) билан биргаликда "Божхона иши" факультетининг Олий ҳарбий божхона институтига берилиши муносабати билан Солиқ ва божхона органлари академияси тўғрисидаги Низомга, шунингдек Тошкент, Бухоро ва Фарғона шаҳарларидаги солиқ коллежлари тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 14 июлдаги 298-сон, "Бухоро ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг солиқ коллежларини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 4 майдаги 178-сон ҳамда "Солиқ ва божхона органлари академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 10 январдаги 16-сон қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона коллежини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 13 июлдаги 297-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 22 майдаги
229-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитасининг
Олий ҳарбий божхона институти
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
Бошлиқ 1 |
|
Илмий кенгаш котиби 1 |
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
Котибият, шу жумладан: юридик хизмат 2 Кадрлар бўлими 2 Махсус қисм 1 |
|
|
|
|
|
Бошлиқ ёрдамчиси 1 Навбатчи қисм 4 Ички хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси 2 Халқаро алоқалар бўлинмаси 2 |
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||
Бошлиқнинг саф тайёр-гарлиги ва жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари 1 |
|
|
Бошлиқнинг ўқув жараёни ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари 1 |
|
|
|
Бошлиқнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари 1 |
|
Бошлиқнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 |
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
"Божхона иши" факультети 3 |
|
|
|
|
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети 3 |
|
|
Молия-иқтисодиёт бўлинмаси 2 Хўжалик бўлинмаси 2 Озиқ-овқат блоки 1 Автохўжалик 2 Капитал қурилиш, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш бўлинмаси 2 |
|||||||||||
Жанговар, ҳарбий-хизмат, жисмоний тайёргарлик ва автомобиль иши кафедраси 6 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
Кафедралар: Божхона назоратини ташкил этиш 5 Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқариш 5 Товарларни классифи-кациялаш ва сертификатлаш 5 Божхона органларида тез-кор-қидирув фаолияти 4 Суриштирувни, контрабандага, божхонага оид қонун ҳужжатлари бузилишига қарши курашни ташкил этиш 5 Божхона статистикаси ва назоратнинг техник воситалари 4 |
|
Ўқув-методик бўлим 3 |
|
|
|
|||||||||||||||||||
|
|
|
|
Магистратура бўлинмаси 1 |
|
|
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
Тиббиёт бўлинмаси 2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
Кафедралар: Ижтимоий-гуманитар фанлар 5 Иқтисодий фанлар 5 Юридик фанлар 5 Тиллар 5 Ахборот технологиялари 5 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
Илмий-тадқиқот бўлими 3 |
|
|
|
|
|
|||||||||||||
Ҳарбий-сафарбарлик ишлари ва фуқаро муҳофазаси гуруҳи 1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||
Курс бошлиқлари 4 |
|
|
|
|
Махсус кутубхона 1 Фундаментал кутубхона 1 |
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
"Маънавият ва маърифат" бўлинмаси 2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳаммаси: 112 штатдаги ходим (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) |
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2003 йил 22 майдаги
229-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 14 июлдаги 298-сон қарорида:
учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"коллеж ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаси ҳисобланади";
олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;
еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Солиқ коллежининг маъмурий ва ўқитувчилар таркибига Давлат солиқ қўмитаси ходимлари тегишли тоифалари учун хизматни ўташ шартлари татбиқ этилади";
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"3. Солиқ коллежи маъмурий ва ўқитувчилар таркибининг штатлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади";
1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг солиқ коллежларини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 4 майдаги 178-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"3. Солиқ коллежлари маъмурий ва ўқитувчилар таркибининг штатлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 77-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 5, 40-модда.