Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2003 й. 237-сон "Андижон-Тошкент-Нукус-Қўнғирот-Бейнов автомагистрали қурилишида йўл ишларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2003 й.

N 237



АНДИЖОН-ТОШКЕНТ-НУКУС-ҚЎНҒИРОТ-БЕЙНОВ

АВТОМАГИСТРАЛИ ҚУРИЛИШИДА ЙЎЛ ИШЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


АндижонТошкент-Нукус-Қўнғирот-Бейнов тезюрар автомагистрали қурилишида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва йўл хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси "Тахиатош дон" акциядорлик жамиятига қарашли "Сиҳатгоҳ" соғломлаштириш масканини ҳамда болалар боғчасини тегишли равишда "Ўзавтойўл" давлат концерни ва Тахиатош шаҳар ҳокимлиги тасарруфига текин ўтказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг "Тахиатош дон" акциядорлик жамияти кўрсатиб ўтилган объектларни белгиланган тартибда балансдан балансга ўтказсин, "Ўзавтойўл" давлат концерни ва Тахиатош шаҳар ҳокимлиги тегишли равишда қабул қилиб олсинлар ва улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон қарорига 4-илова (Тугатиладиган ва сотиладиган объектлар рўйхати)дан 1-банд чиқариб ташлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов





































Время: 0.1061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск