Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялар чиқариши ва муомалада бўлиши тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.05.2002 й. 1140-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.04.2002 й. 10/4-сон (510-сон) қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 16 майда 1140-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 22 апрелдаги

10/4-сон (510-сон) қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг

чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларини (кейинчалик - облигациялар) жойлаштириш, муомалага қўйиш ва сўндириш тартибини тартибга солади.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказий банкнинг облигациялари пул-кредит сиёсатининг инструменти ҳисобланади ва муомаладаги пул массасини тартибга солиш мақсадларида чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ликвидлилиги Марказий банкнинг тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланади.


2. Облигациялар давлатнинг купонли қимматли қоғози ҳисобланади ва уларнинг эгаларига облигацияларни қайтаришда тўлиқ номинал қийматни олиш ва облигациянинг номинал қийматига фоиз ҳисобида купонли даромад олиш ҳуқуқини беради.

Марказий банкнинг облигациялари бўйича олинган фоизлар солиқ солишдан озод этилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ўз номидан ва ўз ҳисобидан облигацияларни жойлаштиради ва улар бўйича қарзларнинг тўланишини амалга оширади.


4. Облигациялар номли қимматли қоғозлар ҳисобланади ва ҳужжатсиз шаклда (электрон ёзувлар кўринишида) чиқарилади.

Облигациялар эмиссияси вақти-вақти билан алоҳида чиқариш шаклида амалга оширилади ва 1-иловага мувофиқ чиқарилган облигацияларнинг идентификация рақами кўрсатилган Глобал сертификат билан расмийлаштирилади.

5. Марказий банк облигацияларнинг номинал қийматини сўмларда ёки хорижий валютада кўрсатган ҳолда чиқариши мумкин.

Облигацияларни чиқаришда, муомалага қўйишда ва сўндиришда ўтказиладиган операциялар бўйича барча ҳисоб-китоблар улар чиқарилган валютада амалга оширилади.


6. Облигацияларнинг эгаси фақат Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган юридик шахслар бўлиши мумкин.

Облигацияларнинг эгалари мазкур Низомга асосан тузилган шартномалардан келиб чиқадиган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларига тегишли бўлган облигацияларга эгалик қиладилар, улардан фойдаланадилар ва тасарруф қиладилар.


7. Марказий банкнинг облигациялари кредитлар учун гаров таъминоти ва РЕПО битимларида (қайтадан сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимлари) олди-сотди объекти бўлиб хизмат қилиши мумкин.


8. Облигациялар муомаласи облигациялар эгасининг алмашинувига олиб келадиган олди-сотди шартномаси (битими)ни тузиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатлар орқали амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ўзи томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсати мақсадларига мувофиқ ўзи томонидан чиқарилаётган облигацияларни очиқ бозорда сотишга ва сотиб олишга ҳақлидир.



2. БОЗОРНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ

ВА ИНФРАСТРУКТУРАСИ


10. Мазкур Низомнинг мақсадларида облигациялар бозорининг иштирокчилари қуйидаги тоифаларга бўлинади: Эмитент, Дилер, Инвестор.


11. Облигацияларнинг эмитенти бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ҳисобланади. Аукционда фоиз ставкасини белгилаш бўйича қарор қабул қилишда ва очиқ бозорда облигациялар билан операциялар ўтказишда Марказий банкнинг номидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида ташкил қилинган кредит қўмитаси ҳаракат қилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан облигациялар орқали ўтказиладиган операцияларга хизмат кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи Шартнома тузган тижорат банклари ёки биржа аъзоси ҳисобланган бошқа юридик шахслар, Дилер деб аталади. Дилер ва Ўзбекистон Республикасининг валюта биржаси (кейинчалик матнда - ЎзРВБ) ўртасидаги ўзаро муносабатлар тегишли шартномага асосан расмийлаштирилади.

Дилер ўз номидан ва ўз ҳисобидан облигацияларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Дилер ўз номидан, ўз ҳисобидан ва Инвесторнинг топшириғига биноан облигациялар бўйича битимларни тузишда молиявий брокер функциясини бажариши мумкин. Гаров сифатида фойдаланиладиган облигацияларни сотиш, фақат ушбу облигацияларнинг гаров ушловчиси бўлган ёки гаров ушловчиси бўлган Инвесторнинг ҳисобидан ва топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи Дилер томонидан амалга оширилади.

Дилерлар иккита тоифага бўлинади: Бирламчи Дилер ва Иккиламчи Дилер.

Бирламчи Дилер:

а) аукционда ўз номидан ва ўз ҳисобидан, шунингдек ўз номидан, лекин Инвесторнинг ҳисобидан ва топшириғи бўйича облигацияларни сотиб олиш ҳуқуқига эга;

б) Марказий банк томонидан Бирламчи Дилерлар томонидан аукционда облигацияларни сотиб олиш бўйича белгиланган талаблардан кам бўлмаган ҳажмларда уларни сотиб олишга талабномани ҳар бир ўтказиладиган аукционга жойлаштириши шарт;

в) облигацияларни сотиш ва сотиб олишга котировкалар ўрнатиш йўли орқали иккиламчи бозорда облигациялар муомаласини қўллаб-қувватлаши шарт.

Иккиламчи Дилер иккиламчи савдода иштирок этишга ва иккиламчи бозорда ўз номидан ва ўз ҳисобидан, шунингдек ўз номидан лекин Инвесторнинг ҳисобидан ва топшириғи бўйича облигацияларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.


13. Облигацияларни шахсий мулк ҳуқуқи ёки бошқа нарса ҳуқуқи асосида сотиб олувчи ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ облигацияларга эгалик қилиш шартлари ва чиқариш параметрлари ҳуқуқига эга бўлган, Дилер ҳисобланмаган ҳар бир юридик шахс Инвестор деб аталади.

Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун Инвестор Дилер билан хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиши шарт. Ушбу шартнома Инвестор томонидан облигацияларни сотиб олиш, сотиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек ушбу операцияларни бажаришда томонларнинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайди.

Инвестор ва Дилер ўртасида юқорида қайд этилган шартномадаги шартлардан ташқари облигациялар бўйича Инвестор томонидан бошқа операцияларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.


14. Облигациялар ҳисобини ва битимларни рўйхатга олишни амалга ошириш учун ҳар бир Дилерга ва Инвесторга рўйхатга олиш коди берилади.

Дилерлар ва Инвесторларнинг рўйхатга олиш кодларини шакллантириш тартиби 2-иловага асосан белгиланади.


15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Дилерга бериладиган рўйхатга олиш коди Дилернинг коди дейилади ва ҳар бир Дилер учун ягона ҳисобланади.


16. ЎзРВБ томонидан Инвесторга бериладиган рўйхатга олиш коди Инвесторнинг коди ҳисобланади ва ҳар бир Инвестор учун ягона ҳисобланади.

17. Облигацияларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи бўйича операциялар, шу жумладан облигация эгаларининг ҳисоб-китоблари ва ҳисоби ЎзРВБнинг савдо тизими (кейинги ўринларда - Савдо тизими) орқали амалга оширилиб, у мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ қабул қилинган аризаларни рўйхатга олиш, битимларни автоматик равишда тузиш, қимматли қоғозлар ҳисобини юритиш ва уларни ўтказиш, шунингдек битимлар бўйича клирингни амалга ошириш ва ҳисоб-китобларни ўтказиш, савдолар иштирокчиларининг иш жойларида жорий ахборотни тезкор акс эттириш, савдолар жараёнининг баённомасини юритиш ва якуний биржа ҳужжатларини шакллантиришни таъминлаган ҳолда Облигациялар билан битимларга оид савдоларни ташкиллаштиради.


3. ОБЛИГАЦИЯЛАР БЎЙИЧА

СЧЁТЛАРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

21. Облигацияларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисоби ва уларни са

...
Время: 0.1503
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск