ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2003 й. 275-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2003/2004 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.06.2003 й.
N 275
РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ
2003/2004 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА ИШЛАШГА
ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2003/2004 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2003/2004 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этсинлар.
3. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2003/2004 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Республика комиссияси (К.Н.Тўлаганов) республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2003/2004 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича зарур комплекс ташкилий чора-тадбирларни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2002 йил 17 июндаги
275-сон қарорига
1-ИЛОВА
Иқтисодиёт тармоқларини 2003/2004 йил куз-қиш даврида
ишлашга тайёрлаш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
Тўлаганов К.Н. |
- |
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси |
Мажидов Ш.Х. |
- |
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси |
Шоисматов Э.Р. |
- |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси |
Холмуҳамедов Ў.О. |
- |
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош диретори |
Саидова Г.К. |
- |
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари |
Абдураҳмонов М.С. |
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Акромов Э.М. |
- |
"Ўзқурилишматериаллари" компанияси раиси |
Ғуломов С.С. |
- |
Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
Жўраев Р.Ҳ. |
- |
Халқ таълими вазири |
Жалолов А.А. |
- |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
Назиров Ф.Ғ. |
- |
Соғлиқни сақлаш вазири |
Аманбоев О.Э. |
- |
"Ўздавзаҳира" бош бошқармаси бошлиғи |
Раматов А.Ж. |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат- акциядорлик компанияси раиси |
Клименко А.И. |
- |
"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси бош директори |
Ниёзматов Б.И. |
- |
Республика бош давлат санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
Қўлдошев А.Х. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бош бошқармаси бошлиғи |
Рамазонов Н.С. |
- |
"Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи |
Тешабоев Б.М. |
- |
"Ўздавэнергоназорат" агентлигининг бош директори |
Саидов Р.Т. |
- |
"Саноатконтехназорат" агентлиги бош директори |
Аҳмедов О.Ю. |
- |
Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси |
Комиссия таркибига лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари киради.
2003 йил 17 июндаги
275-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республика иқтисодиёти тармоқларини 2002/2003 йил
куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича
ТАДБИРЛАР
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
1. |
Шаҳарлар, туманлар, аҳоли яшаш пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларини, ижтимоий соҳа муассасаларини тайёрлаб қўйиш тадбирларини, шунингдек қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 2002/2003 йил куз-қиш даврида узлуксиз ишлашини таъминлаш учун уларни таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
2003 йил июнь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар |
2. |
Куз-қиш даврида энергия тизими энг зўриққан соатларда электр энергиясини истеъмол қилишни камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш |
2003 йил 1 сентябргача |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар билан биргаликда |
3. |
Уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини уларнинг ёнғин хавфсизлиги техник нормаларига мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқиш |
2003 йил 1 сентябргача |
Ички ишлар вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат", "Ўздавэнергоназорат" агентликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар билан биргаликда |
4. |
1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш юзасидан 2003 йилга тасдиқланган жадвал, сув ва газни ҳисобга олиш приборлари мажбурий тартибда ўрнатилган ҳолда бажарилишини таъминлаш, шунингдек кўп қаватли уйларнинг барча ертўлаларини қуритиш, канализация, коллектор ва иссиқлик тармоқларини тозалаш ишларини амалга ошириш |
2003 йил 15 октябргача |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзкоммунхизмат" агентлиги |
5. |
Қозонхоналарни мукаммал тузатиш ҳамда уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштириш ва далолатномалар нусхаларини ҳудудий комиссияларга тақдим этиш |
2003 йил 1 октябргача |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, "Саноатконтехназорат" агентлиги |
6. |
Табиий газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатган ҳолда барча корхоналар ва ташкилотларда уларнинг қозонхоналари куз-қиш даврида ёқилғининг заҳира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур заҳираларини яратиш |
2003 йил 1 октябргача |
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар |
7. |
Куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш бўйича айрим тадбирларни бажаришга маблағларни 2003 йил IV чораги ўрнига III чорагида олдиндан ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш ва киритиш |
2003 йил 15 июнгача |
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
8. |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси томонидан етказиб берилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун корхоналар ва ташкилотларнинг қарзини тўлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш |
доимо |
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
9. |
Республика корхоналари ва ташкилотларининг мавжуд қозонхона асбоб-ускуналарининг фойдаланиш табиий газни қабул қилиш бўйича техник талабларига мувофиқлигини ва уларнинг 2003/2004 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлигини текшириш ишларини амалга ошириш |
2003 йил 15 октябргача |
"Ўздавнефтгазинспекция", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Саноатконтехназорат" ва "Ўзкоммунхизмат" агентликлари билан биргаликда |
10. |
Куз-қиш даврида лимит доирасида узиб қўйилмайдиган корхоналар рўйхатини, шунингдек 2003/2004 йил куз-қиш даврида электр станцияларини ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа саноат корхоналарини ёқилғининг заҳира турларига ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
2003 йил 1 сентябргача |
"Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда |
11. |
Истеъмолчиларга белгиланган лимитлар доирасида ҳамда 2003/2004 йил куз-қиш даврида электр станцияларини ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа саноат корхоналарини ёқилғининг заҳира турларига ўтказиш жадвалига мувофиқ табиий газ етказиб берилишини таъминлаш. Газ билан таъминлашни ривожлантириш минтақавий схемаларини ривожлантириш юзасидан тасдиқланган тадбирларни бажариш ҳамда иситиш мавсуми бошлангунга қадар газ қувурлари ва тармоқларини бир-бирига халқа сифатида улаш тизимини якунлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш |
доимо |
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
12. |
Табиий газ газ тақсимлаш станциялари томонидан белгиланган лимитлар доирасида етказиб берилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, 2003 йил июнь ойи - 2004 йил март ойи даврида ёнилғи мазути етказиб берилишини тақсимлашнинг тасдиқланган жадвалини қатъий бажариш |
доимо |
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси |
13. |
Умумтаълим, даволаш-профилактика муассасаларини уларнинг буюртманомаларига тўлиқ мувофиқ ҳолда сифатли кўмир билан таъминлаш |
2003 йил 15 октябргача |
"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси |
14. |
Электр станциялари ва электр-тармоқ объектларининг энг кўп зўриқиш даврида ишлайдиган асосий технологик асбоб-ускуналарини мукаммал таъмирлашни ҳамда электр станцияларида суюқ ва қаттиқ ёқилғи жамғаришни тугаллаш |
2003 йил 1 ноябргача |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси |
15. |
Нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир, туз ҳамда хўжаликларни 2003/2004 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлиқ бошқа юклар узлуксиз ташилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш |
2003 йил 1 июлгача |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси: |
16. |
Мавжуд асбоб-ускуналарнинг қиш ойларида табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси истеъмолини камайтиришни назарда тутувчи юқори зўриқиш ва кечки максимум даврида ишлаш жадвалини, шунингдек асосий асбоб-ускуналарни таъмирлаш (уларни қиш ойларига кўчирган ҳолда) жадвалини ишлаб чиқиш |
2003 йил 1 сентябргача |
"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, кон-металлургия саноати корхоналари "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда |
17. |
Республика иқтисодиёти тармоқларини 2003/2004 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг бориши устидан белгиланган тартибда техник ва санитария назоратини амалга ошириш |
доимо |
"Саноатконтехназорат" агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
18. |
Республика иқтисодиёти тармоқларини тузилган шартномаларга мувофиқ Хўжаикон туз конидан техник туз билан таъминлаш |
доимо |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги |
19. |
2003/2004 йил куз-қиш даврида республика иқтисодиёти тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилиши устидан назоратни ҳамда истеъмолчилар томонидан лимит интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш |
доимо |
"Ўздавнефтгазинспекция", "Ўздавэнергоназорат" агентлиги |
20. |
Республика иқтисодиёти тармоқларини олдиндаги 2003/2004 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни кенг ёритиш |
доимо |
"Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
21. |
Объектларни 2003/2004 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини ҳудудий комиссияларнинг кўриб чиқиши ва ахборот тақдим этиши |
ҳар ойнинг 15-куни |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
22. |
Республика комиссияси томонидан республика иқтисодиёти тармоқларини 2003/2004 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг бориши кўриб чиқилиши |
ҳар ойда |
Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда |