ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 й. 207-сон “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2015 й.

N 207


ДАВЛАТ УЛУШИ БЎЛГАН АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТЛАРИ ВА БОШҚА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда, давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларни бошқариш органлари томонидан ушбу масаланинг кўриб чиқилишини ташкил этган ҳолда, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилишини таъминласин.


3. Хўжалик бошқаруви органларига ўзлари муассислари (акциядорлари, қатнашчилари) бўлган ташкилотларда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тавсия қилинсин.


4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ давлат корхоналарида, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари муассиси ҳисобланадиган унитар корхоналарда муассис томонидан ташкилотнинг кейинги йил учун бизнес-режаси ҳар йили 1 декабргача тасдиқланади ва унинг бажарилиши тўғрисида ташкилотнинг ижро этувчи органи ҳисоботи ҳар чоракда эшитиб борилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда:

ушбу қарор қоидалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этсин;

2016 йил 1 мартгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор қоидаларининг давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига жорий этилиши ҳолати тўғрисида ахборот киритсин.


6. Ушбу қарор 2016 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 397-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 63-модда

























Время: 0.1304
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск