Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2015 й. 232-сон "Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2015 й.

N 232



ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ

ҲИСОБГА ОЛИНГАН ҲОЛДА ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУКУМАТ

ПОРТАЛИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий веб-ресурсларни, рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ички бозорини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат органлари ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборотдан фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларга машинада ўқиладиган форматдаги ахборотдан кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш имконини берувчи Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида Очиқ маълумотлар порталини ишга тушириш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталини шакллантириш ва ривожлантириш учун масъул орган этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва уларни қайта ишлаш регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида мажбурий эълон қилиниши лозим бўлган ушбу органларнинг Очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссиясига (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) киритсин;

Рўйхат республика комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин икки кун муддатда у Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида эълон қилинишини таъминласин.


5. Белгилансинки, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириладиган ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун шахсан жавоб берадилар.


6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

икки ҳафта муддатда очиқ маълумотлар тўпламлари Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши масалалари бўйича масъул мансабдор шахс тайинланишини;

Республика комиссияси томонидан Рўйхат тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда ўз расмий веб-сайтларида "Очиқ маълумотлар" бўлими ташкил этилишини ва унда Рўйхатга мувофиқ очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилинишини;

ўз расмий веб-сайтларида ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган очиқ маълумотлар тўпламлари ўз вақтида янгиланишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 428-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 69-модда






















Время: 0.1010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск