ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2015 й. 234-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2015 й.

N 234



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА

РАДИАЦИЯ-ЯДРО ОБЪЕКТЛАРИДА ҲАРБИЙ

ХИЗМАТНИ ЎТАГАН ПЕНСИЯ ЁШИДАГИ ШАХСЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ

31 МАЙДАГИ 188-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигига Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига, зарурият бўлганда, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 430-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 70-модда





































Время: 0.1358
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск