ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2015 й. 248-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 4 августдаги ПҚ-2385-сон қарори)"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.08.2015 й.
N 248
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
2003 ЙИЛ 22 ЯНВАРДАГИ 37-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида" 2015 йил 4 августдаги
ПҚ-2385-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 4 августдаги ПҚ-2385-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 10-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Технологиялар трансфери агентлиги" давлат корхонасини белгиланган тартибда тугатсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2015 йил 28 августдаги
248-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"
2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-бандда:
биринчи хатбошидаги "150" рақамлари "176" рақамлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида вазирнинг бир нафар биринчи ўринбосари, вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шахсий таркиби ва сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ҳайъат бўлишига рухсат этилсин".
2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 5-иловада:
а) 10-бандда:
учинчи хатбошидаги "таъминлашни" сўзидан кейин "уларни амалга оширишнинг зарур манбаларини белгилашни" сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбошидаги "ишлаб чиқади" сўзларидан кейин "уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди" сўзлари қўшилсин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"конъюнктуранинг вужудга келган аҳволи бўйича мунтазам мониторингни амалга оширади, ундан келиб чиққан ҳолда тармоқлар ва тармоқлараро комплексларни ривожлантириш, уларни ресурсларни тежайдиган илғор технологиялар асосида модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, импортнинг ўрнини қоплашни янада мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий хом ашёни янада чуқур қайта ишлаш асосида бутловчи буюмлар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқади";
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"маҳсулотлар экспорти ва импорти ҳажмлари ва тузилмасини чуқур таҳлил қилиш, экспортнинг ҳажмини ошириш ва унинг турларини кенгайтириш захираларини аниқлаш асосида экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва импортни, савдо балансини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда ҳар йилги экспорт, ташқи савдо ва тўлов балансларини тайёрлайди ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади";
қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар қўшилсин:
"Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш кўламларини баҳолашнинг чораклик индикаторлари тизимини жорий этиш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва бизнес фаолияти амалиётида шакллантириш даражаси юзасидан тизимли мониторингни амалга оширади;
энергия ҳажмини янада қисқартириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларга энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек энергия самарадорлиги ва тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан мониторингни амалга оширади";
йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма еттинчи ва йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 13-банднинг иккинчи хатбошидаги "уч" сўзи "тўрт" сўзи билан алмаштирилсин;
в) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги "Самарали иқтисодий сиёсат маркази" сўзлари "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 456-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2015 йил, 8-сон, 74-модда