ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Махсус кийим ва ҳимоя воситаларини бепул бериш бўйича намунавий меъёрлар /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 03.06.2003 й. 53-сон "Банк тизими ходимлари учун махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2003 й. 1251-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2003 й.

N 1251




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

03.06.2003 й.

N 53


БУЙРУҒИ



Банк тизими ходимлари учун махсус кийим,

махсус пойафзал ва бошқа якка тартибда

ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг

намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 26 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастури"нинг ижросини таъминлаш мақсадида.


БУЮРАМАН:


1. Банк тизими ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Намунавий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.


3. Меҳнат муҳофазаси бошқармаси (В.Ничкасов) ушбу Қоидалар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг уларни нашр этиш юзасидан "Меҳнат" нашриётига тавсия тайёрласин.


4 Ушбу буйруқ бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари А.Акбаров зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                             О. Обидов






Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2003 йил 3 июндаги

53-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Банк тизими ходимлари учун махсус кийим,

махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда

ҳимояланиш воситаларни бепул беришнинг

НАМУНАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Касб ва лавозим

номлари


Махсус кийим-бош, пойабзал

ва шахсий ҳимоя воситалари


Хизмат

муддати (ой)


1

2

3


4

1.

Инкассация ходимлари:

Қишки куртка

36



Енгил куртка

18



Костюм шими билан

18



Енгил шим

18



Қишки шим

18



Ёзги пойабзал

24



Қишки пойабзал

36



Калта енгли кўйлак

6



Узун енгли кўйлак

6



Ёзги бош кийим

18



Қишки бош кийим

36



Энсиз камар

36



Энли камар

60



Кабура

60



Бронежелет (бойликларни вилоятлараро ташувчи инкассаторлар учун)


60

2.

Кассир


Ип-газлама халат

12

3.

Нусха кўчириш оператори

Ип-газлама халат


12

4.

Телетайп оператори

Ип-газлама халат


12

5.

Архив ишчиси

Ип-газлама халат


12

6.

Қурилиш ишчиси

Қўлқоп

Ип-газлама куртка


3

24

7.

Ҳовлибон (дворник)

Ип-газлама костюм

Қўлқоп

Нам ўтказмайдиган плаш


12

3

36

8.

Омбор ишчиси

Ип-газлама костюм ёки халат

Қўлқоп


12

3

9.

Сантехник-таъмирловчи

Ип-газлама костюм

Қўлқоп

Резина кўлқоп

Резина этик


12

3

навбатчи

12

10.

Назорат-ҳисоблаш асбобларини таъмирловчи чилангар (слесар)

Халат ёки ип-газлама костюм

Қўлқоп

Диэлектрик қўлқоп

Диэлектрик калиш


12

2

навбатчи

навбатчи

11.

Дурадгор

Ип-газлама костюм

Ип-газлама фартук

Қўлқоп


12

6

3

12.

Фаррош

Ип-газлама халат

Қўлқоп


12

3

13.

Электр асбобларга хизмат кўрсатувчи электромонтёр

Костюм ип-газлама

Диэлектрик қўлқоп

Диэлектрик калиш


12

навбатчи

навбатчи

14.

Автоматика ва назорат ўлчов асбоблари чилангари

Ип-газлама костюм

Диэлектрик қўлқоп


12

навбатчи

15.

Ошхона ишчиси

Оқ халат ёки костюм

Қўлқоп


12

6

16.

Идиш-товоқ ювувчи

Резина фартук


12

17.

Кутубхоначи

Ип-газлама халат


12

18.

Лифтлар бўйича электромеханик


Ип-газлама костюм (комбинизон)

Қўлқоп

Қўшимча:

Ҳимоя камари

Ҳимоя каскаси

Диэлектрик қўлқоп


12

3


навбатчи

навбатчи

навбатчи

19.

Ишчи ва юк ташувчилар

Брезент куртка

Халат

Брезент қўлқоп


12

12

1

20.

Вентиляция ва иситиш тизимини таъмирловчи ва унга хизмат кўрсатувчи чилангар


Ип-газлама костюм

Қўлкоп

12

2

Ушбу Намунавий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.













































Время: 0.1400
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск