Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Ходимларнинг меҳнатга қобилиятсизлиги /

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 17.04.2015 й. 2667-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 20.03.2015 й. 25-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 17 апрелда 2667-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2015 йил 20 мартдаги

25-сон буйруғига

ИЛОВА



Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини

бериш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун асос бўладиган ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.

Фуқароларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертиза қилиш натижаларига кўра аниқланган меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан тасдиқланади.


2. Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси шахсни ишдан (ўқишдан) озод қилиш учун асос бўладиган ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.


3. Қуйидагилар меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси билан тасдиқланади:

ўқувчи, талаба, магистрант, клиник ординатор ва катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги;

алкоголга қарамлик натижасидаги касалликлар ва жароҳатлар, шунингдек мастлик натижасида олинган жароҳатлар;

ходимларнинг даврий профилактик тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;

ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг амбулатория ёки стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;

касалликнинг келиб чиқиши касб билан боғлиқлигини аниқлаш юзасидан текширув ўтказилганлиги;

айбланувчи ёки судланувчининг суд ажрими билан тиббий муассасага жойлаштирилганлиги;

амбулатория шароитида ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг парваришга муҳтожлик даври ўн тўрт календарь кундан ошганлиги.


4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари, қоида тариқасида, давлат соғлиқни сақлаш тизими, шу жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан берилади.


5. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларига тегишли даволаш-профилактика муассасалари меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш ёки тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича етарли малакали ходимга эга бўлган тақдирда, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари беришга ҳақли. Бунда соғлиқни сақлашнинг хусусий тизимидаги даволаш-профилактика муассасаси стационар шароитда фаолият юритаётган бўлиши зарур.

6. Қуйидаги муассасаларнинг шифокорлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ҳақли эмас:

тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;

шифохоналарнинг қабул бўлимлари;

суд-тиббий экспертиза муассасалари;

пансионат ва санаторий-курортлар, сил касалликлари санаториялари бундан мустасно;

физиотерапия, даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар.


7. Олис ҳудудлардаги даволаш профилактика муассасаларида битта даволовчи шифокор фаолият кўрсатган тақдирда, ушбу шифокор Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари (бундан буён матнда соғлиқни сақлаш бошқармалари деб юритилади) бошлиқларининг буйруғига асосан бир ойгача бўлган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси бериши мумкин.


8. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ишламайдиган шахсларга, иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган шахсларга (мазкур Йўриқноманинг 29-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) ва ҳарбий хизматчиларга берилмайди.

Меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси

...
Время: 0.0282
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш