ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бюджет корхоналарида бухгалтерия ҳисоби / Бошқа хатлар ва тушунтиришлар /

ЎзР Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича якуний ўзаро ҳисоб-китобларни ўтказиш бўйича Услубий кўрсатмалар тўғрисида (ЎзР МВ 31.12.2008 й. ЁТ/03-04-04/203-сон Хати)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2008 й.

N ЁТ/03-04-04/203



Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари,

туман (шаҳар) молия бўлимларига


Нусхаси:

Молия вазирлигининг Ахборот ҳисоблаш марказига


Ҳудудий ғазначилик бошқармалари

ва бўлинмаларига


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича якуний ўзаро ҳисоб-китобларни муваффақиятли ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича якуний ўзаро ҳисоб-китобларни ўтказиш бўйича услубий кўрсатмалар” ишлаб чиқилди (илова қилинади).

Юқоридагиларни қайд қилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сизлардан ушбу Услубий кўрсатмаларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида ҳамда туман (шаҳар) молия бўлимларида, шунингдек ҳудудий ғазначилик бўлинмаларида ижросини таъминланишини назоратга олишингизни сўрайди.

Ахборот ҳисоблаш маркази ҳудудий молия органлари билан биргаликда ушбу Услубий кўрсатмалар талабларидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича ҳудудий молия органларидаги мавжуд компьютер дастурига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш юклатилади.

Илова ____ вароқда



Вазир ўринбосари                                                                   Ё. Турсунов





Молия вазирлигининг

2008 йил 31 декабрдаги

ЁТ/03-04-04/ 203-сонли хатига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси республика бюджети,

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий

бюджетлар ижроси бўйича якуний ўзаро

ҳисоб-китобларни ўтказиш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


Мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳисобот даврининг охирида (2008 йилнинг 31 декабр ҳолатига) бюджетлар ўртасидаги бюджет ссудалари ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бўлган қарздорлик қолдиқларини 2009 йил январ ойида узиш ва ушбу операцияларни 2008 ҳисобот йилида акс эттириш тартибини белгилайди.



I. Якуний ҳисоб-китобларни ўтказиш учун

вақтинчалик субсчётларнинг қўлланиш тартиби


Ушбу якуний ҳисоб-китобларни ҳисобда акс эттириш учун қуйидаги вақтинчалик субсчётлар қўлланилади:

а) Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар учун:

091

-

Республика бюджетига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг бюджет ссудалари бўйича қарздорлиги;

092

-

Республика бюджетига (бюджетининг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг (бюджетларига) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлиги.

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари билан туман (шаҳар) бюджетлари ўртасида ҳисоб-китоблар учун:


093

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетига туман (шаҳар) бюджетларининг бюджет ссудалари бўйича қарздорлиги;

094

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига (бюджетларининг) туман (шаҳар) бюджетларининг (бюджетларига) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлиги.


II. Якуний ўзаро ҳисоб-китобларни

бухгалтерия ёзувида акс эттирилиши


а) Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари ўртасида ҳисоб-китоблар.

Республика бюджетидан олинган (лекин, қайтарилмаган) бюджет ссудаси қолдиғи миқдорига қуйидаги бухгалтерия проводкаси амалга оширилади:

Дебет 051

Кредит 091

Республика бюджетига ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бўлган қарздорлик қолдиғи миқдорига:

Дебет 061

Кредит 092

Республика бюджетининг маҳаллий бюджетларга ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бўлган қарздорлик миқдорига:

Дебет 092

Кредит 061

Юқоридаги берилган бухгалтерия проводкалари тегишли китобларда (“Бош-журнал” 1-шакл ҳамда “Ўзаро ҳисоб-китоблар” 4-шакл китоблари) 2008 йил ҳолатига якуний айланмагача акс эттирилади.

Янги молия йилининг январ ойида ушбу маблағларни тўлов топшириқномаси асосида бюджетларга ўтказилганда, ушбу бюджетлар бухгалтерияси томонидан қуйидаги бухгалтерия проводкаси амалга оширилади:

Республика бюджетига бюджет ссудалари ўтказилганда:

Дебет 091

Кредит 011

Республика бюджетига ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарз миқдори ўтказилганда:

Дебет 092

Кредит 011

Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ўзаро ҳисоб-китоб қарздорлик миқдорлари ўтказилганда:

Дебет 011

Кредит 092

Юқоридаги берилган бухгалтерия проводкалари “Бош-журнал” китобида 2008 йил ҳолатига якуний айланмадан сўнг акс эттирилади.

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари билан туман (шаҳар) бюджетлари ўртасида ҳисоб-китоблар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан олинган (лекин, қайтарилмаган) бюджет ссудалари қолдиғи миқдорига қуйидаги бухгалтерия проводкаси амалга оширилади:

Вилоятда

Туман (шаҳар)да

Дебет 093

Кредит 052

Дебет 052

Кредит 093

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлик қолдиғи миқдорига:

Вилоятда

Туман (шаҳар)да

Дебет 094

Кредит 062

Дебет 062

Кредит 094

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлик миқдорига:

Вилоятда

Туман (шаҳар)да

Дебет 062

Кредит 094

Дебет 094

Кредит 062

Юқоридаги берилган бухгалтерия проводкалари тегишли китобларда (“Бош-журнал” 1-ф шакл ҳамда “Ўзаро ҳисоб-китоблар” 4-ф шакл китоблари) 2008 йил ҳолатига якуний айланмагача акс эттирилади.

Янги молия йилининг январ ойида ушбу маблағларни тўлов топшириқномаси асосида бюджетларга қайтарилганда, ушбу бюджетлар бухгалтерияси томонидан қуйидаги бухгалтерия проводкаси амалга оширилади:

Туман (шаҳар) бюджетидан бюджет ссудалари қайтарилганда:

Вилоятда

Туман (шаҳар)да

Дебет 011

Кредит 093

Дебет 093

Кредит 011

Туман (шаҳар) бюджетидан ўзаро ҳисоб-китоб қарздорлик миқдорлари қайтарилганда:

Вилоятда

Туман (шаҳар)да

Дебет 011

Кредит 094

Дебет 094

Кредит 011

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан туман (шаҳар) бюджетига ўтган йилги қарздорлик миқдорлари ўтказилишида:

Вилоятда

Туман (шаҳар)да

Дебет 094

Кредит 011

Дебет 011

Кредит 094

Юқоридаги берилган бухгалтерия проводкалари “Бош-журнал” китобида 2008 йил ҳолатига якуний айланмадан сўнг акс эттирилади.



III. Ҳисоб-китобларни бюджет ижроси

бўйича ҳисоботларда акс эттирилиши


Якуний айланмалар бўйича янги молия йилининг январ ойида ўтказилган маблағлар, январ ойининг айланмалари миқдорларидан (ҳисобварақ кўчирмалари бўйича) чиқарилиб ташланади, якуний айланмалар бўйича айланмалар миқдори ўтган йил декабр ойининг охирги мемориал ордерига, мемориал ордер сонидан сўнг “қўшимча ой якуний айланмалари” сўзлари ёзилган ҳолда кўрсатилади.

Бошқа бюджетдан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлик ҳисобидан олинган маблағлар бюджет ижроси ҳақидаги ҳисоботда бюджет таснифининг 30 бўлим 9-12 параграфи бўйича акс эттирилади.

Қарздорлик миқдорининг ўтказилиши харажатларнинг бюджет ижроси ҳақидаги ҳисоботда бюджет таснифининг 254 бўлим 9-12 параграфи бўйича акс эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман (шаҳар) бюджетлар бўйича айланма касса маблағларнинг сақланиши ва эркин маблағларни мавжудлиги 2009 йил 1 январ ҳолатига 011 субсчётлардаги якуний айланмалардан сўнг ҳисобланган қолдиқлар асосида аниқланади.

Янги молия йили бошидаги маҳаллий бюджет ҳудудий ғазначилик ҳисобварағидаги қолдиқлар бўйича ҳисобот кўрсаткичлари ва тегишли хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначилик бўлинмалари) томонидан берилган маълумотлар ўртасидаги фарқ миқдори бўйича молия органлари томонидан ҳудудий бюджетларнинг ижроси ҳақидаги йиллик ҳисоботнинг тушунтириш хатида аниқлик киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия ҳамда ғазначилик бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси бюджети ва қуйи бюджетлар билан ҳамма ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ҳамда қуйи бюджетларга берилган бюджет ссудаларини тўлиқ қайтарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардир.



















































Время: 0.0258
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш