ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бюджет корхоналарида бухгалтерия ҳисоби / Бошқа хатлар ва тушунтиришлар /

Янги киритилган субҳисобварақларни қўллаш тўғрисидаги ЎзР МВ 26.10.2006 й. ЖК/31-33-14/1156-сон Хати

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.10.2006 й.

N ЖК/31-33-14/1156




ХАТИ



Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиғи

М. Мирмаҳмудовга


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1601-сон билан рўйхатга олинган "Самарқанд вилояти ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби ҳақида"ги Вақтинчалик қоидалар ва уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан Тошкент шаҳар ва унинг бўйсунувидаги туманлар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчиларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларида аниқ акс эттирилиши учун вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.

Қуйидаги янги киритилган субҳисобварақлар қўлланилади:


237 - "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича мажбуриятлари" юқори бюджет (230 - "Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирлар бўйича харажатлар учун бюджетдан молиялаштириш" субҳисобварағи ўрнига қўлланилади);


147 - "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича мажбуриятлари" (қуйи бюджет) (140-субҳисобварақ ўрнига қўлланилади);


214 - "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича қопланадиган бюджет харажатлари" (200 - "Бюджет харажатлари бўйича муассасани сақлаш ва бошқа тадбирлар" субҳисобварағи ўрнига қўлланилади);


290 - "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг олдинги йиллардаги дебиторлик қарзларининг жорий молиявий йилда тушган маблағлари";


291 - "Мактабгача ёшдаги болалар муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан болалар овқатлангани учун тўланадиган бадаллардан тушган маблағлар";


292 - "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари доирасида бюджетдан маблағ олувчилар ходимларининг ижтимоий тўловларини қоплаш учун келиб тушган маблағлари";


293 - "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча маблағ ва моддий қийматликлардан тушган маблағлар";


294 - "Марказлашган ҳолда беғараз тартибда юқори бюджет маблағ олувчиси томонидан қуйи бюджет маблағи олувчисига моддий қийматликларнинг етказиб берилиши бўйича маблағлар".


I. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг смета харажатлари

бўйича бухгалтерия ҳисобининг ёзувларида акс эттирилиши


а) бюджетдан маблағ олувчиларнинг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда иш ҳақидан ажратмалар ва бошқа турдаги бюджет маблағлари ҳисобидан ушланмалар ўтказилганда:

                     Дебет                                              Кредит

                173, 175, 180,...                                   237(147)


б) бюджетдан маблағ олувчиларга бюджет маблағлари бўйича нақд пул маблағи тўланганда:

                    Дебет                                              Кредит

                    120                                                   237(147)


в) бюджетдан маблағ олувчиларнинг мол етказиб (иш, хизмат) берувчи ва пудратчи ташкилотлар бўйича уларнинг кредитор қарздорликларини тасдиқловчи ва бошқа турдаги тасдиқловчи ҳужжатлари асосида бюджет маблағлари ўтказилганда:

                   Дебет                                                Кредит

                     178                                                  237(147)


г) Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига бюджет маблағлари ўтказилганда: 137 ("Тиббиёт муассасасини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш учун йўналтирилган бюджет маблағлари")

                 Дебет                                                   Кредит

                 137                                                        237(147)



II. Бюджетдан маблағ олувчилар ҳисоби

учун маблағларнинг маҳаллий бюджет

Ғазна ҳисоб рақамига келиб тушишининг акс этиши


а) бюджетдан маблағ олувчиларнинг олдинги йиллардаги дебиторлик қарзларининг жорий молиявий йилда тушган маблағларига:

               Дебет                                                     Кредит

                290                                                           178


б) мактабгача ёшдаги болалар муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари томонидан болалар овқатлангани учун тўланадиган бадаллар маҳаллий бюджетнинг Ғазна ҳисоб рақамига топширилганда:

             Дебет                                                     Кредит

              291                                                            120


в) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари доирасида бюджетдан маблағ олувчилар ходимларининг ижтимоий тўловларини қоплаш учун маҳаллий бюджетнинг Ғазна ҳисоб рақамига келиб тушган маблағларга:

             Дебет                                                       Кредит

              292                                                            198 3


г) текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча маблағ ва моддий қийматликларнинг кирим қилиниши:

              Дебет                                                     Кредит

               293                                                      120, 060-069



III. Марказлашган ҳолда беғараз тартибда юқори

бюджет маблағ олувчиси томонидан моддий

қийматликлар етказиб берилишининг акс этиши


Марказлашган ҳолда беғараз тартибда юқори бюджет маблағ олувчиси томонидан моддий қийматликларнинг етказиб берилиши:

              Дебет                                                       Кредит

                04,06                                                        294



IV. Маҳаллий бюджетнинг Ғазна ҳисоб рақамидан

бюджетдан маблағ олувчиларга иш ҳақи ва унга

тенглаштирилган тўловлар, иш ҳақидан ажратмалар

ҳамда хизмат сафари харажатлари ва бошқа бюджет

маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар ҳисобланиши


Маҳаллий бюджетнинг Ғазна ҳисоб рақамидан бюджетдан маблағ олувчиларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, иш ҳақидан ажратмалар ҳамда хизмат сафари харажатлари ва бошқа бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар ҳисобланиши:

                   Дебет                                                      Кредит

                    214                                                          175, 180...



V. Якуний айланмалар


Бюджетдан маблағ олувчилар йил охирида қуйидагича бухгалтерия ёзувларини амалга оширадилар:


а) бюджетдан маблағ олувчиларнинг йил ичида келиб тушган маблағлари бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича мажбуриятлари ҳисобига ёпилиши:

                   Дебет                                                      Кредит

                 237(147)                                                    290-293


б) марказлашган ҳолда беғараз тартибда юқори бюджет маблағ олувчиси томонидан моддий қийматликларнинг етказиб берилиши бўйича маблағлар бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича мажбуриятлари ҳисобига ёпилиши:

                   Дебет                                                      Кредит

                   294                                                           237(147)


в) бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича мажбуриятлари бюджет маблағлари бўйича қопланадиган бюджет харажатлари ҳисобига қопланиши:

                   Дебет                                                       Кредит

                  237(147)                                                       214



VI. Бухгалтерия регистрларида акс

эттирилиши ва ҳисоботларни тузиш


Бюджетдан маблағ олувчиларни маблағ билан таъминлаш, касса ва ҳақиқий харажатлар ҳисобини олиб бориш учун мўлжалланган 294-сонли шаклдаги дафтарда маҳаллий бюджет Ғазна ҳисоб рақамидан харажатлари тўлови амалга оширилаётган ҳудудларда молиялаштирилган маблағлар қисми ҳисоби олиб борилмайди. Касса ва ҳақиқий харажатлар ҳисоби белгиланган тартибда юритилади.

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари ижроси тўғрисидаги 1-оҳ ойлик ҳисоботининг "Харажатлар" бўлими бўйича 2, 3-устундаги 1, 2, 3, 4-қаторлар ва "Талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларида маблағлар ҳаракати тўғрисида маълумотлар" бўлимидаги 1, 2, 3, 4, 7-устундаги 1-қаторда маълумотлар акс эттирилмайди.

2-сонли шакл харажатлар сметасининг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботда "Ҳисобот даврида маблағ билан таъминланган" номли 5-устунида маълумотлар акс эттирилмайди.

Бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги балансларини пассив томонида 450-қатордан кейин 451-қаторга 237 ёки 147-субҳисобварақларини ёзиш орқали маълумотлар акс эттирилади ҳамда "Бюджетдан молиялаштирилган суммаларнинг 230-231 (140-143)-субҳисобварақлари бўйича ҳаракати тўғрисида маълумот қисмининг 960-қаторида маълумотлар акс эттирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет харажатлари тўловини маҳаллий бюджет Ғазна ҳисоб рақамидан тўлашни туманлар бўйича босқичма босқич амалга оширилиши лозимлигини маълум қилиб, молия органлари томонидан смета харажатлари ижроси қаттиқ назоратга олинишини ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош (катта) ҳисобчилари ушбу тартибга амал қилиниши бўйича амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгарлигини таъкидлаб, қайд этилган кўрсатмани барча Тошкент шаҳар, бўйсунувдаги туман маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчиларга етказишни зиммангизга юклайди.



Вазир ўринбосари                                                          Ж. Қўчқоров















































Время: 0.0335
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish