ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бюджет корхоналарида бухгалтерия ҳисоби / Бошқа хатлар ва тушунтиришлар /

Молиялаштирилган лекин тўланмаган бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари ва барча унга тенглаштирилган тўловларини амалга оширишда, бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини олиб бориш ва ҳисоботларини тузишнинг Вақтинчалик тартиби (ЎзР МВ 03.01.2003 й. ДК/03-04-04/07-сон Хати)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.01.2003 й.

ДК/03-04-04/07




ХАТИ



Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар молия бошқармаларига


Барча бюджетдан маблағ олувчи вазирлик,

қўмита ва идораларга



Молиялаштирилган лекин тўланмаган бюджет

ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари ва барча

унга тенглаштирилган тўловларини амалга оширишда,

бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини

олиб бориш ва ҳисоботларини тузишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


Мазкур вақтинчалик тартиб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, стипендиялар ва барча турдаги нафақалар тўлиқ молиялаштирилганига қарамасдан, айрим ҳокимликлар ва тижорат банклари томонидан ўз вақтида нақд пул билан таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги сабабли 2002 йил якунида тўланмай қолган иш ҳақи тўловларининг нақд пул билан таъминланишини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш" Ҳукумат комиссиясининг 2002 йил 30 декабрдаги 73-сонли Баённомаси асосида ишлаб чиқилган ва иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўланиши бўйича бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини олиб бориш ва ҳисоботини тузиш тартибини белгилайди.

Бюджет ташкилотлари томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўтказилиши ва тўланиши бўйича бухгалтерия ёзувлари ҳисобини олиб бориш ва ҳисобот балансларида акс эттириш мақсадида вақтинчалик қуйидаги субсчётлар очилади:

135 - Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисоб рақамдаги пул маблағлари

480 - Ўтказилган иш ҳақи (I гуруҳ бўйича иш ҳақи, мукофотлар, моддий ёрдам, ишлайдиган оналарга нафақа)

481 - Ўтказилган стипендия (I гуруҳ бўйича стипендиялар)

498 - ўтказилган нафақа ва бошқа тўловлар (II гуруҳ бўйича харажатлар)

460* - Ўтказилган сафар харажатлари (IV-гуруҳ)

461* - Ўтказилган, бошқа нақд пулда олиниши керак бўлган (I ва II гуруҳлардан ташқари (гонорарлар ва бошқа тўловлар)) тўловлар


2002 йил ижроси буйича


1. 2002 йил якунида нақд пул билан таъминланмаган бюджет ташкилотлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларини республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун 23212-сонли баланс ҳисоб рақамига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар учун 23214-сонли баланс ҳисоб рақамига маблағлар ўтказилганда:


                            Дебет 135                                      Кредит 100 (090)


Ушбу ҳолатда, бюджет ташкилоти ҳисобхонаси томонидан ўтказилган маблағ 2-сонли мемориал ордерда ёзилиб, ўз навбатида касса харажатида (294-ш) акс эттирилади.


2. Ўтказилган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлар (декабрь ойи иккинчи яримини ҳисобламаганда (агар ташкилот иш ҳақини ойига иккига бўлиб олган ҳолда)) ҳисобхона томонидан алоҳида 17 (янги) мемориал ордерда акс эттирилади ҳамда қуйидагича бухгалтерия проводкалари амалга оширилади:

- иш ҳақининг ўтказилиши;

Дебет 180                                    Кредит 480

- стипендиянинг ўтказилиши;

Дебет 181                                    Кредит 481

- нафақалар (туғилганлик, пенсия ва ҳ.к.) ўтказилиши;

Дебет 198                                      Кредит 498

- сафар харажатлари ўтказилиши;

Дебет 160                                         Кредит 460

- бошқа нақд пул билан боғлиқ маблағлар ўтказилиши.


*) Ушбу субсчётлар айрим бюджет ташкилотларида нақд пул билан олиниши лозим бўлган бошқа маблағлар ҳам янги ҳисоб рақамга ўтказилганлиги учун киритилган.


Дебет*                                               Кредит 461

"Бош журнал"да (308-шакл ҳамда 292-шаклда ҳам) 135, 460, 461, 480, 481 ва 498 субсчётлари бўйича қолдиқлар охирги ёзувлар билан ёпилмайди ва 2003 молиявий йил бошига қолдиқлар сифатида кўчирилади.


3. 2002 йилнинг харажатлар сметасининг бажарилиши ҳақидаги 2-шакл ҳисоботида, 23212, 23214 ҳисобварағига ўтказилган маблағлар  I гуруҳ "Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар" харажатларида 01 1 00, 03 4 10, ва 03 4 20, харажат тури бўйича "Касса харажатлари" устунида, II гуруҳ "Иш ҳақига ажратмалар"да 01200 ва IV гуруҳ "Бошқа харажатлар"да касса харажатларига қўшилган ҳолда ва ундан ташқари чизиқча (дробь) тортилиб (масалан: тўланган иш ҳақи 120.0 млн.сўм эди. Янги 23212 ва 23214 ҳисоб рақамига ўтказилган иш ҳақи миқдори 15 млн. сўмни ташкил этди. 2-шаклда 01100 да 135.0 млн. ёзилиб чизиқ чизилади, кейин 15 млн. ёзиб қўйилади 135.0/15.0), алоҳида ҳам кўрсатилади.

Ушбу чизиқдан кейинги ёзув молия органларининг бюджет ижроси бўйича тузиб топширадиган йиллик ҳисоботида акс эттирилмайди (6-банд 2-абзац).


4. Харажатлар сметасининг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот балансида (1-шакл), 135-субсчёт қолдиқлари баланснинг актив томонида 233-қаторда (232-қатордан сўнг киритилади), 460, 461, 480, 481, 498-субсчёт қолдиқлари баланснинг пассив томонида мос равишда янги 731, 732, 733, 734 ва 735 қаторларда (730-қатордан сўнг киритилади) кўрсатилади.


5. Баланснинг актив томонида 135-субсчёт бўйича кўрсатилган қолдиқ маблағи унинг пассив томонида 460, 461, 480, 481 ва 498-субсчётлар бўйича кўрсатилган қолдиқ маблағларига тенг бўлиши шарт.


6. Барча бюджет ташкилотлари ва молия органлари (аппаратни сақлаш харажатлари бўйича) 2002 йилнинг смета харажатлари ва бюджет ижроси буйича ҳисоботларни топшириш муддатларида 23212 ва 23214 ҳисоб рақамидан ўтказилган маблағлар бўйича 1-ўм (ўтказилган маблағ 1-иловага мувофиқ)да кўрсатилган қўшимча ҳисоботни ҳам белгиланган тартибда тузиб топширишлари шарт.

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари, туман (шаҳар) молия органлари 1-ўм йиғма, жамланган ҳисоботларини барча бўлим, боб ва параграфларга бўлган ҳолатда 2002 йилнинг йиллик ҳисоботи билан бирга топширишлари лозим.


*) Тегишли субсчёт дебетланади.


2003 йил ижроси буйича


7. Бюджет ташкилотлари ҳисобхоналари 2003 йилда белгиланган тартиб асосида (чек билан) 23212, 23214 ҳисобварақлардан олинган маблағларга қуйидаги:

Дебет 120                                                   Кредит 135

бухгалтерия ёзувини амалга оширадилар (касса харажатига киритилмайди).


8. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тузилган ведомостлар бўйича тўланганда қуйидаги бухгалтерия проводкалари берилади:

- иш ҳақи тўланишида;

Дебет 480                                                    Кредит 120

- стипендия тўланишида;

Дебет 481                                                    Кредит 120

- нафақалар тўланишида;

Дебет 498                                                      Кредит 120

- сафар харажатлари тўланишида;

Дебет 460                                                        Кредит 120

- бошқа нақд пуллар тўланишида;

Дебет 461                                                      Кредит 120


9. Банкдан олинган маблағга алоҳида 17-сонли мемориал ордер тузилади, унга 23212, 23214-сонли ҳисобварақлар бўйича банкдан олинган кўчирма ва хазиначининг ушбу тўловлар бўйича алоҳида ҳисоботи, амалга оширилган ведомостларни илова қилган ҳолда, қўшиб тикилади.


10. Мазкур муомаланинг (операция) акс эттирилиши:

а) 2003 йил январ ойида алоҳида 1-тм (тўланган маблағ 2-иловага мувофиқ) ҳисоботида;

б) бухгалтерия ёзувлари "Бош журнал" (308-шакл) китобида амалга оширилади.

2003 йилда амалга оширилган тўловлар касса харажатлари ва ҳақиқий харажатларда акс эттирилмайди.


11. Барча бюджет ташкилотлари ва молия органлари 2003 йил январь ойи якуни бўйича тақдим этадиган ҳисоботларини юқорида кўрсатилган шаклда, бўлим, боб, параграф бўйича ҳамда тегишли гуруҳ харажатларини алоҳида харажат тури, объект ва кичик объектларни кўрсатган ҳолда умумлаштириб Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига тақдим этадилар ҳамда улар ўз навбатида ҳисоботларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2003 йилнинг 20 февралига топширишлари талаб этилади.

Ушбу кўрсатмани барча молия органлари ва бюджет ташкилотларига етказиш, унинг ижросини таъминлаш ва назоратга олиш Молия вазирлигининг тармоқ бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий молия органлари ва тегишли бюджет ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.


Илова: 2 варақда.



Вазир ўринбосари                                                         Ж. Қўчқоров





Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

2003 йил 3 январдаги

ДК/03-04-04/07-сонли хатига

1-ИЛОВА


1-ЎМ шакл

(ўтказилган маблағ)


2002 йил декабр ойида

23212, 23214-сонли ҳисобварақлар ҳисобига

________________________ ўтказилган маблағлар ҳақида

ҲИСОБОТ

Бўлим

Боб

Параграф

Харажат тури, объект, подобъект

Кўрсаткичлар

Суммаси

(минг сўмда)




01 1 00

Иш ҳақи





03 4 10

Стипендиялар





03 4 20

Ишлайдиган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа





03 4 25

Ишламайдиган оналарга боласи икки ёшга тўлгунга қадар уни тарбиялаш учун тўланадиган ойлик нафақа





03 4 30

16 (18) ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа





03 4 40

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам





03 4 90

Пенсиялар





X

I гуруҳ бўйича жами





01 2 00

II гуруҳ бўйича жами






IV гуруҳ бошқа харажатлари (гуруҳда нақд пуллар тўланган турлари кўрсатилади)





01 3 00

Сафар харажатлари


IV гуруҳ бўйича жами






Ҳаммаси (I+II+IV)



Раҳбар


МЎ.


Бош ҳисобчи                                2003 йил "__"______________________





Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

2003 йил 3 январдаги

ДК/03-04-04/07-сонли хатига

2-ИЛОВА


1-ТМ шакл

(тўланган маблағлар)


2003 йил январ ойи учун

23212, 23214-сонли ҳисобварақлар ҳисобидан

_____________________________________бўйича

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг

ва бошқа нақд пулларнинг тўланиши ҳақида

ҲИСОБОТ

Бўлим

Боб

Параграф

Харажат тури, объект, подобъект

Кўрсаткичлар

Суммаси

(миш.сўмда)




01 1 00

Иш ҳақи





03 4 10

Стипендиялар





03 4 20

Ишлайдиган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа





03 4 25

Ишламайдиган оналарга боласи икки ёшга тўлгунга қадар уни тарбиялаш учун тўланадиган ойлик нафақа





03 4 30

16 (18) ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа





03 4 40

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам





03 4 90

Пенсиялар





X

I гуруҳ бўйича жами





01 2 00

II гуруҳ бўйича жами






IV гуруҳ бошқа харажатлари (гуруҳда нақд пуллар тўланган турлари кўрсатилади)





01 3 00

Сафар харажатлари






IV гуруҳ бўйича жами






Ҳаммаси (I+II+IV)



Раҳбар


МЎ.


Бош ҳисобчи                                        2003 йил "___"_________________



















































Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск