ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бюджет корхоналарида бухгалтерия ҳисоби / Маблағлардан фойдаланиш ҳисоботи шакллари /

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг харажатлар сметаси ижросининг баланси (1-шакл)да акс эттирилиши бўйича Шартли тартиб

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Молия вазирлигининг

23.01.2008 й. ЁТ/03-04-04/207-сон хатига

ИЛОВА



Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг харажатлар сметаси

ижросининг баланси (1-шакл)да акс эттирилиши бўйича

ШАРТЛИ ТАРТИБИ

(178-субсчёт мисолида)


Бюджет ташкилотининг 2008 йил 1 январь ҳолатига қуйидагича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд бўлсин:


1. Алоқа корхонасидан  150.0 минг сўм (кредиторлик);

2. Электр таъминоти идорасидан  300.0 минг сўм (кредиторлик);

3. “Шоҳруҳ” фермер хўжалигидан  440.0 минг сўм (дебиторлик).


У ҳолда, ушбу дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича 308-шакл “Бош-журнал китоби”да 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига 178-субсчётнинг кредит қолдиғи 10.0 минг сўмни (150.0 + 300.0 - 440.0) ташкил қилади.

285-“Айланма қайднома”да эса, 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига 178-субсчёт бўйича ушбу дебиторлик ва кредиторлик қарзлари қуйидагича акс эттирилади:

  

N


Қолдиқ

2008 йил 1 январь ҳолатига

дебет

кредит

1

Алоқа корхонаси

-

150.0

2

“Шоҳруҳ” фермер хўжалиги

440.0

-

3

Электр таъминоти идораси

-

300.0


Жами:

440.0

450.0


178-субсчёт бўйича қолдиқ

-

10.0

  

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бюджет ташкилоти томонидан 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига йиллик балансни тузишда 178-субсчёт бўйича қуйидаги қолдиқлар акс эттирилиши лозим:


БАЛАНС *

(2008 йил 1 январь ҳолатига)


Актив

Пассив

Субсчёт N

Субсчётлар номи

Йил (чорак) охирига

Субсчёт N

Субсчётлар номи

Йил (чорак) охирига

178

Бошқа дебиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар

440.0

178

Бошқа кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар

450.0

...

...


...

...


            


        


* Бюджет ташкилотлари томонидан баланс топширилишида турли дебитор ва кредиторлар (178-субсчёт) бўйича дебитор ва кредиторларнинг тўлиқ рўйхати илова қилиниши лозим.




Время: 0.0046
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш