ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бюджет корхоналарида бухгалтерия ҳисоби / Ғазначилик ҳисоб рақамлари орқали бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш /

ЎзР МВ 04.12.2007 й. СБ/03-04-04/859-сон Хати

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига


Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар

қарамоғидаги бюджет ташкилотларига



Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594 сонли “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини жорий қилиниши муносабати билан бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда харажатлар сметаси ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича амалдаги тартибга киритилган ўзгаришлар юзасидан жойларда харажатлар сметаси ижроси бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳамда ҳисоботларни топширишда айрим саволлар юзага келмоқда.

Юқоридагиларга аниқлик киритиш мақсадида ҳамда Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини жорий қилинаётганлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар қарамоғидаги харажатлари ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамлари орқали ижро этилаётган бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг вақтинчалик Тартиби ишлаб чиқилди (илова қилинади).

Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимига ўтилган ҳудудларда ушбу вақтинчалик Тартиб 2008 йилнинг 1-январидан бошлаб амалга киритилади, Ғазна ижроси тизимига ўтилмаган ҳудудларда эса, уларда Ғазна ҳисоб рақамларининг жорий қилинишидан бошлаб амалга киритилиши лозим.

Тегишли хизмат кўрсатувчи банк муассасаларидаги бюджет ҳисобварақларига маблағлар молиялаштирилиб, ғазначилик бўлимлари орқали (4-гуруҳ харажатлари бўйича) хизмат кўрсатилаётган бюджет ташкилотлари учун харажатлар сметаси ижроси бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш аввалги тартиб бўйича ўзгаришсиз қолдирилади.

Республика бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари учун харажатлар сметаси ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботларни топшириш тартиби Молия вазирлигининг 2007 йил 16 августдаги БА/31-01/1-26-12/996 сонли хати билан маълум қилинганидек, Молия вазирлигининг алоҳида кўрсатмаси бўлмагунга қадар белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади.

Юқоридагиларни қайд қилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сизлардан ушбу Тартибни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига ҳамда туман (шаҳар) молия бўлимларига, ҳудудий ғазначилик бўлинмаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда маҳаллий бюджетлар қарамоғидаги смета харажатлари ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамлари орқали ижро этилаётган барча бюджет ташкилотларига етказишингизни ҳамда ижросини назоратга олишингизни сўрайди.


Илова _______ варақда.



Вазир ўринбосари                                                         С. Бекенов














































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск