ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Ҳакамлик судлари /

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик судининг Регламенти (ЎзР ССП Ижроия қўмитасининг 08.10.2007 й. 43-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси

Ижроия қўмитасининг

08.10.2007 й. 43-сон Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат

палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг

РЕГЛАМЕНТИ


1-БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди (кейинги ўринларда - Ҳакамлик суди) мустақил доимий фаолият юритувчи ҳакамлик суди ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ҳакамлик суди тўғрисидаги Низом, мазкур Регламент ва Регламентнинг ажралмас қисми ҳисобланган Ҳакамлик судида тарафларнинг ҳакамлик йиғими, харажатлари ва чиқимлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ фаолият олиб боради.



2-модда. Ушбу Регламентнинг қўлланиш соҳаси


1. Мазкур Регламент ҳакамлик муҳокамаси қоидалари, Ҳакамлик суди ваколатига тегишли аризаларни кўриб чиқиш ва низоларни ҳал этиш тартиби, шунингдек ҳакамлик иш юритиш тартибини белгиловчи асосий ҳужжатдир.


2. Мазкур Регламент Ҳакамлик суди ходимлари, Ҳакамлик судининг ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган ҳакамлик судьялари учун мажбурий деб ҳисобланади.


3. Низо Ҳакамлик судига тақдим этилиши тўғрисидаги ҳакамлик битими имзоланаётган вақтда ҳакамлик битимининг тарафлари бошқача шартлашмасалар, ушбу Регламентнинг ҳар қандай қоидалари тарафлар ўртасида тузилган ҳакамлик битимининг ажралмас қисми бўлиб улар учун мажбурий деб ҳисобланади.


4. Ҳакамлик суди ва ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан жалб этилган ҳакамлик муҳокамасининг бошқа иштирокчилари ҳакамлик муҳокамасида иштирок этишига берган розилиги билан мазкур Регламентнинг қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятларни қабул қилади.



3-модда. Низо ҳал этилаётганда ва ҳал қилув қарорлари

қабул қилинаётганда Ҳакамлик суди томонидан

қўлланиладиган нормалар


1. Ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилади.


2. Ҳакамлик суди шартнома шартларига мувофиқ ва иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилади.


3. Агар Ҳакамлик битими тарафларининг муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки ҳакамлик битими тарафларининг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган бўлса ва бу муносабатларга нисбатан қўлланиладиган иш муомаласи одати мавжуд бўлмаса, Ҳакамлик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини қўллайди (қонун ўхшашлиги), мазкур ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш имконияти бўлмаган тақдирда эса ҳакамлик битими тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларининг мазмунидан (ҳуқуқ ўхшашлиги) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



4-модда. Ҳакамлик судининг ваколати


1. Ҳакамлик суди фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, лекин бундан чегараланмасдан тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш натижасида вужудга келган хўжалик низоларини ҳал этади, Қонунга мувофиқ равишда Ҳакамлик судида кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган низолар бундан мустасно.


2. Ҳакамлик суди томонидан низони ҳал этиш фақатгина ушбу Регламентнинг 5-моддасида белгилаб қўйилган ҳакамлик келишуви шаклидаги томонларнинг розилиги билан амалга оширилади.


3. Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл фуқоралари ва ташкилотлари ҳакамлик муҳокамасининг тарафлари бўлиши мумкин.


4. Ҳакамлик судига марожаат қилиш учун низонинг тарафлар томонидан судгача ҳал қилиш тартибини бажариш талаб этилмайди.


5. Низо Ҳакамлик суди томонидан мазмунан кўриб чиқилгунига қадар ҳакамлик муҳокамаси тарафи Ҳакамлик суди ҳал қилувига топширилган низони кўриб чиқиш юзасидан ваколатга эга эмаслиги ҳақида арз қилишга ҳақли.


6. Агар кўриб чиқилиши ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёхуд Қонунга ёки Ҳакамлик судининг қоидаларига мувофиқ ҳакамлик муҳокамаси предмети бўла олмайдиган масала ҳакамлик муҳокамаси давомида ҳакамлик муҳокамаси предмети сифатида кўрилса, ҳакамлик муҳокамаси тарафи Ҳакамлик суди ўз ваколатидан четга чиққанлиги ҳақида арз қилишга ҳақли.


7. Ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафининг ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ берилган аризасини кўриб чиқиши шарт. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.


8. Ҳакамлик суди ўз ҳал қилувига топширилган низони кўриб чиқишга ваколати борлиги ёхуд йўқлиги дастлабки текшируви Ҳакамлик судининг Раиси ёки раис ўринбосари томонидан амалга оширилади. Ҳакамлик судининг ваколати аниқ бир иш бўйича низони кўриб чиқувчи Ҳакамлик суди таркиби томонидан якуний хулоса чиқарилади.



5-модда. Ҳакамлик келишуви


1. Тарафлар ўртасида тузилган ҳакамлик битими мавжуд бўлган тақдирда, низо Ҳакамлик судининг ҳал қилувига топширилиши мумкин.


2. Низони ҳакамлик судига топшириш ҳақидаги ҳакамлик битими муайян низога, тарафлар ўртасида қандайдир фуқаролик муносабатлари туфайли вужудга келган ёки келиши мумкин бўлган маълум тоифалардаги ёки барча низоларга, улар шартномавий тусга эга эканлигидан қатъи назар, ҳакамлик судига тааллуқли бўлиши мумкин.


3. Ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд айрим низолар Ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ва Ҳакамлик судининг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳақидаги қоида кўрсатилиши лозим.


4. Ҳакамлик битими шартноманинг таркибий қисми бўлган ҳакамлик шарти ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилиши мумкин. Ҳакамлик битими ёзма шаклда тузилади. Ҳакамлик битими ёзма шаклда тузилган ҳисобланади, агар у ҳакамлик битими тарафлари томонидан имзоланган ҳужжатда ифодаланган бўлса ёки бундай битимни қайд этишни таъминловчи электрон ёхуд бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда хатлар ёки хабарлар алмашиш йўли билан тузилган бўлса. Шартномада низони Ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириш ҳақидаги шартни ўз ичига олган ҳужжатга қилинган илова, агар шартнома ёзма шаклда тузилган ва ушбу илова ҳакамлик битимини шартноманинг бир қисми қилиб қўйган тақдирда ҳакамлик битими ҳисобланади.


5. Низони ҳал қилиш учун Ҳакамлик судига топшириш ҳақидаги битим даъвогар томонидан даъво тақдим қилиш билан ҳам амалга оширилиши мумкин, жавобгар тарафидан эса  Ҳакамлик суди юрисдикциясига бўйсуниш ҳақидаги сўровга ижобий жавоб бериш билан, бу муайян низони ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳал қилиш учун ҳакамлик битими тузишни назарда тутади.


6. Низони Ҳакамлик судига топшириш тўғрисидаги битим, агар Ҳакамлик суди шартномани ҳакамлик муҳокамаси даврида ҳақиқий эмас деб топган тақ

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск