ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 06.12.2011 й. 272-II-сон “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2011 й.

N 272-II



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ САМАРҚАНД

ШАҲРИ, ОҚДАРЁ ВА САМАРҚАНД ТУМАНЛАРИ

ЧЕГАРАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 13-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги 2011 йил 10 ноябрдаги 398-II-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи маъқулланиб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегаралари ўзгартирилсин.


3. Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудининг бир қисми:

3 399 гектар майдон ("Боғибаланд" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Азизон", "Боғибаланд", "Боғиболо", "Боғимайдон", "Жўйичуқур", "Кундисўфи", "Мотрид", "Наврўз", "Тошлоқ", "Хўжақишлоқ", "Хўжағунжоиш", "Чилстун", "Чорбоғ", "Қир" ва "Қўрғонча" маҳаллалари ҳудуди; "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Юқори Хўжасоат", "Ўрта Хўжасоат" ва "Қуйи Хўжасоат" маҳаллалари ҳудуди; "Оҳалик" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Гармако", "Мўлиён", "Сафеди" ва "Қавола" маҳаллалари ҳудуди; "Улуғбек" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Бекхо", "Боғиобод", "Дукчиги", "Кўл", "Навбоғчиён", "Сартеппо", "Темирқишлоқ" ва "Хўжа Ғулом" маҳаллалари ҳудуди; "Қайнама" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Қуйи қайнама" маҳалласи ҳудуди; "Қўштамғали" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Галаосиё", "Кафтархона" ва "Чўпонота" маҳаллалари ҳудуди) Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига;

1 471 гектар майдон ("Боғибаланд" қишлоқ фуқаролар йиғинининг "Чорбоғ-2" маҳалласи ҳудуди) Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани таркибига ўтказилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегаралари илова қилинаётган тавсифлар ва чизма шаклларга мувофиқ тасдиқлансин (1 - 5-сонли иловалар*).


5. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилаётган Самарқанд тумани сайлов округларидан ("3-Қавола", "4-Мўлиён", "7-Навбоғчиён", "9-Хўжасоат", "15-Мотрид", "16-Боғибаланд", "17-Боғимайдон", "21-Кафтархона") сайланган халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг депутатлари ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорни бажаришга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.


7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                      И. Собиров



*) 2, 4-5-иловалар берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

2011 йил 6 декабрдаги

272-II-сонли Қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри чегарасининг

ТАВСИФИ


Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Саноат кўчаси билан Сиёб канали кесишган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан Сиёб каналининг чап қирғоғи бўйича шарқий йўналишда 2 280 метр масофада, Сиёб каналини шимолий йўналишда кесиб ўтиб, Сиёб каналига "Нормамедов Пирмаҳмад боғлари" фермер хўжалиги ва Янгиобод аҳоли пункти ўртасидан ўтган йўл туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан ушбу йўлнинг ўнг томони бўйича шимолий йўналишда 200 метр масофада "Нормамедов Пирмаҳмад боғлари" фермер хўжалигига қарашли дала шийпони ёнидаги 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда жарликнинг тепа четки қисми бўйича 110 метр масофада жарлик Янгиобод аҳоли пунктига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан Янгиобод аҳоли пунктидан ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича шимоли-шарқий йўналишда 312 метр масофада, ғарбий йўналишда 40 метр масофада, шимолий йўналишда 540 метр масофада йўл "Боғибаланд" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан шарқий йўналишда автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича вилоят матлубот жамиятининг ғишт заводигача 160 метр масофада, ғишт заводи ҳудуди бўйлаб ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 310 метр масофада ушбу йўл Самарқанд - Даҳбед автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан Самарқанд - Даҳбед автомобиль йўлини кесиб ўтиб, шарқий йўналишда "Қундисўфи" маҳалласига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 700 метр масофада узумзорнинг бурчагида жойлашган 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан "Қундисўфи" маҳалласига олиб борадиган автомобиль йўлини кесиб ўтиб, жанубий йўналишда дала йўлининг чап томони бўйича 220 метр масофада дала йўли ариқ билан кесишган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан шарқий йўналишда ариқнинг чап томони бўйича 230 метр масофада узумзор бурчагида жойлашган 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан шимолий йўналишда дала йўлининг чап томони бўйича 220 метр масофада ушбу йўл "Қундисўфи" маҳалласига олиб борадиган йўл билан кесишган жойдаги 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда "Қундисўфи" маҳалласига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 90 метр масофада ушбу йўл боғ ва томорқа ерлари ўртасидан ўтган дала йўли билан кесишган жойдаги 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан шимолий йўналишда ушбу дала йўлининг чап томони бўйича 270 метр масофада дала йўли Самарқанд аэропортининг бетон деворига туташган жойдаги 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда ушбу бетон девор бўйича 650 метр масофада деворнинг ғарбий бурчагида жойлашган 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда ушбу девор бўйича 205 метр масофада аэропорт девори шарқий йўналишда бурилган жойдаги 14-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 14-сонли нуқтадан шарқий йўналишда аэропорт бетон девори бўйича 2 980 метр масофада девор вилоят прокуратурасининг боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудига туташган жойдаги 15-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 15-сонли нуқтадан шимолий йўналишда 150 метр масофада боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудуди ариққа туташган жойдаги 16-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 16-сонли нуқтадан шарқий йўналишда ариқнинг чап қирғоғи бўйича 275 метр масофада ариқ Фароч каналига туташган жойдаги 17-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 17-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Фароч каналининг чап қирғоғи бўйича 1 410 метр масофада, сўнгра шимолий йўналишда автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 140 метр масофада автомобиль йўли Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 18-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 18-сонли нуқтадан Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўлини кесиб ўтиб, жануби-шарқий йўналишда ушбу йўлнинг чап томони бўйича 3 837 метр масофада, юк тушириш базаларига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 805 метр масофада ушбу йўл Тошкент - Самарқанд темир йўлига туташган жойдаги 19-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 19-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Тошкент - Самарқанд темир йўлининг чап томони бўйича 2 580 метр масофада темир йўл Зарафшон дарёси устидаги кўприкка туташган жойдаги 20-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 20-сонли нуқтадан Тошкент - Самарқанд темир йўлини кесиб ўтади ва Зарафшон дарёсининг чап қирғоғи бўйича жануби-шарқий йўналишда Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 140 метр масофада, жанубий йўналишда 110 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 820 метр масофада, яна шу йўналишда Самарқанд тумани захира ерлари бўйлаб ўтган ариқнинг чап томони бўйича 1 450 метр масофада, "Чўпонота" сув чиқариш иншооти бўйлаб ўтган йўлнинг чап томони бўйича 920 метр масофада йўл сув чиқариш иншооти ҳудудининг шарқий четки нуқтасига туташган жойдаги 21-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 21-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда "Чўпонота" сув чиқариш иншоотининг сим тўсиғи бўйича 250 метр масофада сим тўсиқ шимоли-ғарбий йўналишда бурилган жойдаги 22-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 22-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда "Чўпонота" сув чиқариш иншоотининг сим тўсиғи бўйича 1 500 метр масофада сим тўсиқ сув чиқариш иншоотига олиб борадиган автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 23-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 23-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда ушбу автомобиль йўлининг чап томони бўйича 1 020 метр масофада 24-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 24-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда "Чўпонота" сув чиқариш иншоотига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 420 метр масофада, Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлининг бетон тўсиғи бўйича 110 метр масофада, сўнгра Тошкент - Термиз автомобиль йўлини кесиб ўтиб ва йўл ҳалқасини Самарқанд тумани ҳудудида қолдириб, 160 метр масофада, кейин жануби-шарқий йўналишда Тошкент - Термиз автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 80 метр масофада, дала йўли бўйича жануби-ғарбий йўналишда 310 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 510 метр масофада дала йўли 70-АБ-сонли автомобиль йўлига туташган жойдаги 25-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 25-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда 70-АБ-сонли автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 540 метр масофада, дала йўли бўйича шимолий йўналишда 120 метр масофада, ғарбий йўналишда 170 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 130 метр масофада, ғарбий йўналишда 70-АБ-сонли автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича Обираҳмат ариғи қирғоғига туташгунча 270 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда ариқнинг ўнг қирғоғи бўйича 1 210 метр масофада ариқ Зарафшон кўчасига туташган жойдаги 26-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 26-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Зарафшон кўчасининг чап томони бўйича Сиёб каналини кесиб ўтиб, 370 метр масофада, сўнгра 1 550 метр масофада Зарафшон кўчаси Шоҳи Зинда кўчасига туташган жойдаги 27-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 27-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Шоҳи Зинда кўчасининг чап томони бўйича 560 метр масофада, "Жўйсой" маҳалласи ва шаҳар ўртасидан ўтган кўча бўйича жанубий йўналишда 420 метр масофада, ғарбий йўналишда 70 метр масофада, жанубий йўналишда 440 метр масофада, шарқий йўналишда 80 метр масофада, жанубий йўналишда 370 метр масофада ушбу кўча Оби-Машҳад ариғига туташган жойдаги 28-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 28-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Оби-Машҳад ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 450 метр масофада 29-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 29-сонли нуқтадан Оби-Машҳад ариғини кесиб ўтиб, "Ражабамин" ва "Кафтархона-1" маҳаллаларини ажратиб турувчи тўғри чизиқ бўйича жануби-шарқий йўналишда 190 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 740 метр масофада тўғри чизиқ Самарқанд - Тойлоқ автомобиль йўлига туташган жойдаги 30-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 30-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Самарқанд - Тойлоқ автомобиль йўлининг чап томони бўйича 140 метр масофада 31-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 31-сонли нуқтадан Самарқанд - Тойлоқ автомобиль йўлини кесиб ўтади ва "Ражабамин" ҳамда "Кафтархона-2" маҳаллалари ўртасидан ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича жанубий йўналишда 80 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, жанубий йўналишда 150 метр масофада йўл "Даштакиболо" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига туташган жойдаги 32-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 32-сонли нуқтадан "Даштакиболо" қишлоқ фуқаролар йиғини ва "Кафтархона-2" маҳалласининг ўртасидан ўтган йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 212 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 140 метр масофада 33-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 33-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 200 метр масофада 34-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 34-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 550 метр масофада ушбу йўл "Кафтархона-2" маҳалласи йўлига туташган жойдаги 35-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 35-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда "Кафтархона-2" маҳалласи ва "Даштакиболо" қишлоқ фуқаролар йиғини ўртасидан ўтган йўлнинг чап томони бўйича 210 метр масофада ушбу йўл "Оҳалик" қишлоқ фуқаролар йиғинига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 36-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 36-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда "Оҳалик" қишлоқ фуқаролар йиғинига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 560 метр масофада, "Мўлиён" сув чиқариш иншооти ҳудудига туташган ҳолда сув чиқариш иншооти ҳудуди бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 105 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 90 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 100 метр масофада сув чиқариш иншооти ҳудуди "Мўлиён" маҳалласи қабристонига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 37-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 37-сонли нуқтадан қабристонга олиб борадиган йўл бўйича 95 метр масофада йўлнинг бурилиш жойидаги 38-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 38-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда қабристон бўйлаб ўтган шу йўлнинг чап томони бўйича 564 метр масофада йўл Термиз кўчасига туташган жойдаги 39-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 39-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Термиз кўчасининг чап томони бўйича 400 метр масофада Термиз кўчаси М. Носиров номли кўчага туташган жойдаги 40-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 40-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда М. Носиров номли кўча бўйлаб ўтган ариқнинг чап томони бўйича 1 265 метр масофада ариқ қабристон ҳудудига туташган жойдаги 41-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 41-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда ушбу ариқнинг чап томони бўйича 540 метр масофада "Қавола" маҳалласида ариқ жанубий йўналишда бурилган жойдаги 42-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 42-сонли нуқтадан шимолий йўналишда "Қавола" маҳалласидаги йўлнинг чап томони бўйича 200 метр масофада 43-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 43-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича "Дўстлик" оромгоҳи ҳудудигача 340 метр масофада, оромгоҳ ҳудуди бўйлаб ўтган йўл бўйича 170 метр масофада йўл шимолий йўналишда бурилган жойдаги 44-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 44-сонли нуқтадан оромгоҳнинг ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 130 метр масофада, ғарбий йўналишда Хўжа Аҳрори Вали кўчасига келиб туташгунча 80 метр масофада, сўнгра Хўжа Аҳрори Вали кўчасининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 130 метр масофада ушбу кўча "Хўжа Аҳрори Вали" маҳалласи ва "Сафеди" маҳалласи ўртасидан ўтган автомобиль йўлига туташган жойдаги 45-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 45-сонли нуқтадан шимолий йўналишда ушбу автомобиль йўлининг чап томони бўйича 350 метр масофада 46-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 46-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда "Хўжа Аҳрори Вали" маҳалласидаги йўлнинг чап томони бўйича 460 метр масофада йўл Девори кўндаланг кўчасига туташган жойдаги 47-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 47-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Наврўз кўчасининг 3-тор кўчаси чап томони бўйича 190 метр масофада, сўнгра шимолий йўналишда Нор Ёқубов номли кўчанинг ўнг томони бўйича 55 метр масофада кўча "Хўжа Ғулом" қабристонига олиб борадиган йўл билан кесишган жойдаги 48-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 48-сонли нуқтадан "Хўжа Ғулом" қабристонига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 200 метр масофада, жанубий йўналишда 300 метр масофада 49-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 49-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда "Дукчиги" маҳалласининг чойхонасигача йўлнинг чап томони бўйича 284 метр масофада, сўнгра чойхона ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 60 метр масофада, ғарбий йўналишда 190 метр масофада йўл маҳалла ичидаги кўча билан кесишган жойдаги 50-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 50-сонли нуқтадан кўчанинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 280 метр масофада, жанубий йўналишда 80 метр масофада, ғарбий йўналишда 100 метр масофада, жанубий йўналишда 50 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, шимолий йўналишда 60 метр масофада, ғарбий йўналишда 80 метр масофада, шимолий йўналишда 80 метр масофада, ғарбий йўналишда 60 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 100 метр масофада, ғарбий йўналишда 70 метр масофада кўча автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 51-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 51-сонли нуқтадан йўлнинг чап томони бўйича шимолий йўналишда 100 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 350 метр масофада йўл "Дукчиги" ва "Бекҳо" маҳаллалари ўртасидаги зовур билан туташган жойдаги 52-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 52-сонли нуқтадан жанубий йўналишда ушбу зовурнинг ўнг қирғоғи бўйича 345 метр масофада зовур "Бекҳо" маҳалласи бўйича ўтган кўчага туташган жойдаги 53-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 53-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда кўчанинг чап томони бўйича, маҳалла ариғини кесиб ўтиб, 240 метр масофада, жанубий йўналишда маҳалла ариғининг чап қирғоғи бўйича 90 метр масофада, ғарбий йўналишда маҳалла кўчасининг чап томони бўйича 80 метр масофада, тор йўлакнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 95 метр масофада, жанубий йўналишда 45 метр масофада, ғарбий йўналишда 55 метр масофада, шимолий йўналишда мактабга олиб борадиган кўчанинг чап томони бўйича 140 метр масофада, ғарбий йўналишда маҳалла кўчасининг чап томони бўйича 225 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда маҳалла кўчасининг чап томони бўйича 140 метр масофада кўча чорвачилик фермасига олиб борадиган автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 54-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 54-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда чорвачилик фермасига олиб борадиган автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 80 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда чорвачилик фермаси деворининг ўнг томони бўйича 440 метр масофада девор "Хумдон" ғишт заводига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 55-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 55-сонли нуқтадан шимолий йўналишда "Хумдон" ғишт заводига олиб борадиган автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 200 метр масофада йўл "Хумдон" ғишт заводи ҳудудига туташган жойдаги 56-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 56-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда "Хумдон" ғишт заводига олиб борадиган автомобиль йўлини кесиб ўтиб, "Хумдон" ғишт заводи ҳудуди бўйлаб 240 метр масофада 57-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 57-сонли нуқтадан шимолий йўналишда "Хумдон" ғишт заводининг ҳудуди бўйлаб 430 метр масофада завод ҳудуди Самарқанд шаҳар Сартеппо турар жой массивига туташган жойдаги 58-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 58-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда тўғри чизиқда 120 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда қабристон ҳудудигача дала йўли бўйича 490 метр масофада, қабристон ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 250 метр масофада, шимолий йўналишда 110 метр масофада қабристон ҳудуди дала йўлига туташган жойдаги 59-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 59-сонли нуқтадан "Қуйи Хўжасоат" маҳалласига олиб борадиган дала йўлининг чап томони бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 360 метр масофада, ғарбий йўналишда 50 метр масофада, шимолий йўналишда 275 метр масофада дала йўли "Қуйи Хўжасоат" маҳалласига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 60-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 60-сонли нуқтадан "Хўжасоат" қабристонига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 180 метр масофада, жанубий йўналишда 60 метр масофада, ғарбий йўналишда 20 метр масофада, жанубий йўналишда 110 метр масофада, ғарбий йўналишда 20 метр масофада, қабристон ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 250 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 400 метр масофада, жанубий йўналишда 50 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 205 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, шимолий йўналишда 430 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 310 метр масофада, шимолий йўналишда узумзор ҳудудигача 230 метр масофада, узумзор ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 70 метр масофада, ғарбий йўналишда 20 метр масофада, шимолий йўналишда 54 метр масофада узумзор ҳудуди "Қуйи Хўжасоат" маҳалласига олиб борадиган дала йўлига туташган жойдаги 61-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 61-сонли нуқтадан "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди бўйлаб "Улуғбек" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича жанубий йўналишда 600 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 200 метр масофада, жанубий йўналишда 200 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 150 метр масофада 62-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 62-сонли нуқтадан ушбу йўлнинг чап томони бўйича шарқий йўналишда 390 метр масофада, шимолий йўналишда 120 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 40 метр масофада, шарқий йўналишда 220 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 150 метр масофада, шарқий йўналишда 220 метр масофада йўл "Улуғбек" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига туташган жойдаги 63-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 63-сонли нуқтадан "Улуғбек" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди бўйлаб дала йўлининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 200 метр масофада, шарқий йўналишда 200 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 220 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 110 метр масофада, жанубий йўналишда дамба бўйича 575 метр масофада дамба Дарғом канали қирғоғига туташган жойдаги 64-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 64-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича Дарғом каналини кесиб ўтиб, 300 метр масофада 65-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 65-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 1 252 метр масофада 66-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 66-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 474 метр масофада 67-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 67-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудигача 481 метр масофада 68-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 68-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди бўйлаб жарликнинг ўнг четки қисми бўйича 1 200 метр масофада, сўнгра ҳарбий гарнизоннинг ўқув полигони ҳудудигача тўғри чизиқ бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 142 метр масофада, шимолий йўналишда 160 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 652 метр масофада, ғарбий йўналишда 690 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 506 метр масофада 69-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 69-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда ҳарбий гарнизоннинг ўқув полигони ҳудуди бўйлаб тўғри чизиқда суперфосфат заводи шлак тўплаш иншоотининг жануб томонидан ўтган йўлга туташгунча 290 метр масофада, йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 420 метр масофада, яна шу йўналишда тўғри чизиқ бўйича дала йўлига туташгунча 126 метр масофада, дала йўлининг чап томони бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 160 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 250 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 450 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 315 метр масофада, ғарбий йўналишда 300 метр масофада дала йўли Пастдарғом тумани ҳудудига туташган жойдаги 70-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 70-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Пастдарғом тумани ҳудуди бўйлаб Кимёгарлар шаҳарчасига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 1 530 метр масофада 71-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 71-сонли нуқтадан автомобиль йўлини кесиб ўтиб, шимолий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 630 метр масофада Эски Анҳор канали ҳудудига туташган жойдаги 72-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 72-сонли нуқтадан Эски Анҳор канали ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 210 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 570 метр масофада, шарқий йўналишда 330 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 110 метр масофада канал Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 73-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 73-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда автомобиль йўлини кесиб ўтиб, қабристон ичидан ўтган йўл бўйича 800 метр масофада йўл Эски Анҳор канали ҳудудига туташган жойдаги 74-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 74-сонли нуқтадан шимолий йўналишда канал ҳудуди бўйича 50 метр масофада канални кесиб ўтиб, дала йўлининг ўнг томони бўйича 110 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда автомобиль йўлигача 100 метр масофада, автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 140 метр масофада ушбу йўл Хишров шаҳарчасига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 75-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 75-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Хишров шаҳарчасига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 370 метр масофада йўл Дарғом канали ҳудудига туташган жойдаги 76-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 76-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Дарғом каналининг чап қирғоғи бўйича Эски Анҳор каналини кесиб ўтиб, 310 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди бўйлаб ўтган дала йўли бўйича 70 метр масофада 77-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 77-сонли нуқтадан дала йўли бўйича жануби-ғарбий йўналишда 400 метр масофада, жанубий йўналишда 160 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда ариқнинг чап қирғоғи бўйича 300 метр масофада, сўнгра жарликнинг тепа четки қисми бўйича 520 метр масофада жарлик Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 78-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 78-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича 890 метр масофада йўл пахса деворга туташган жойдаги 79-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 79-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда ушбу девор бўйича Дарғом канали ҳудудига туташгунча 280 метр масофада, сўнгра шарқий йўналишда канал ҳудуди бўйлаб тўғри чизиқда 200 метр масофада 80-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 80-сонли нуқтадан шимолий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 50 метр масофадан кейин Дарғом каналини кесиб ўтиб, дала йўлининг чап томони бўйича 80 метр масофада, Хишров шаҳарчаси билан "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди оралиғидан ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича шимолий йўналишда 80 метр масофада, шарқий йўналишда 50 метр масофада, шимолий йўналишда 140 метр масофада 81-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 81-сонли нуқтадан шарқий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 230 метр масофада 82-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 82-сонли нуқтадан шимолий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 205 метр масофада 83-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 83-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда ариқнинг чап томони бўйича 250 метр масофада, шарқий йўналишда Хишров шаҳарчаси ва "Каттақўрғонариқ" қишлоқ фуқаролар йиғини ўртасидан ўтган йўл бўйича 250 метр масофада 84-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 84-сонли нуқтадан жанубий йўналишда ушбу йўлнинг чап томони бўйича 160 метр масофада 85-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 85-сонли нуқтадан Хишров шаҳарчасига оқадиган ариқнинг чап қирғоғи бўйича шарқий йўналишда 170 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 90 метр масофада ушбу ариқ Уклон ариғига туташган жойдаги 86-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 86-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Уклон ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 200 метр масофада ариқ Фирдавсий кўчасига туташган жойдаги 87-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 87-сонли нуқтадан Фирдавсий кўчасини кесиб ўтиб, шарқий йўналишда Уклон ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 750 метр масофада ушбу ариқ Арабхона қишлоғига оқадиган ариққа туташган жойдаги 88-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 88-сонли нуқтадан жанубий йўналишда Арабхона қишлоғига оқадиган ариқнинг ўнг қирғоғи бўйича 172 метр масофада ариқ "Қуйи Хўжасоат" ва "Арабхона" маҳаллалари ўртасидан ўтган йўлга туташган жойдаги 89-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 89-сонли нуқтадан шарқий йўналишда ушбу йўл бўйича 180 метр масофада йўл Бедил кўчасига туташган жойдаги 90-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 90-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Бедил кўчасининг чап томони бўйича 840 метр масофада Бедил кўчаси билан Амир Темур кўчаси кесишган жойдаги 91-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 91-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Бедил кўчасининг чап томони бўйича Нарпай кўчасини кесиб ўтиб, 1 800 метр масофада ва яна шу йўналишда 230 метр масофада 92-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 92-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда, 2522-сонли автокорхонага олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 230 метр масофада йўл 2522-сонли автокорхона ҳудудига туташган жойдаги 93-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 93-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда автокорхонанинг шарқий томонидан ўтган кўчанинг чап томони бўйича 1 120 метр масофада кўча Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг деворига туташган жойдаги 94-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 94-сонли нуқтадан олий ҳарбий ўқув юртининг девори бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 920 метр масофада, жанубий йўналишда 90 метр масофада, ғарбий йўналишда 130 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 110 метр масофада, ғарбий йўналишда 130 метр масофада, жанубий йўналишда 110 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 80 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 240 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 330 метр масофада, шимолий йўналишда 270 метр масофада, сўнгра ариқнинг чап қирғоғи бўйича шимолий йўналишда 100 метр масофада 95-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 95-сонли нуқтадан Чордара қишлоғидан оқиб ўтадиган ариқнинг чап қирғоғи бўйича жануби-ғарбий йўналишда 390 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 270 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 180 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 270 метр масофада ариқ Пастдарғом тумани ҳудудига туташган жойдаги 96-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 96-сонли нуқтадан Пастдарғом туманидаги "Найман" маҳалласини Самарқанд шаҳридан ажратиб турадиган йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 210 метр масофада, шимолий йўналишда 130 метр масофада, ғарбий йўналишда 180 метр масофада, жанубий йўналишда 80 метр масофада 97-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 97-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Найман қишлоғидан ўтган йўлнинг ўртаси бўйича 680 метр масофада 98-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 98-сонли нуқтадан шимолий йўналишда йўлнинг ўнг томони бўйича 160 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда маҳалла ариғи бўйича 300 метр масофада, шимолий йўналишда кўчанинг ўнг томони бўйича 1 070 метр масофада 99-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 99-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда кўчанинг ўнг томони бўйича 380 метр масофада кўча Кимёгарлар шаҳарчасига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 100-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 100-сонли нуқтадан шимолий йўналишда ушбу йўлнинг ўнг томони бўйича 500 метр масофада йўл Самарқанд - Жума автомобиль йўлига туташган жойдаги 101-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 101-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Самарқанд - Жума автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 410 метр масофада ушбу йўл дала йўлига туташган жойдаги 102-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 102-сонли нуқтадан жанубий йўналишда дала йўлининг чап томони бўйича 270 метр масофада узумзор бурчагидаги 103-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 103-сонли нуқтадан йўл бўйича шарқий йўналишда 110 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 480 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 250 метр масофада йўл Самарқанд туманидаги "Қайнама" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига туташган жойдаги 104-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 104-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда маҳалла ариғи бўйича 130 метр масофада ариқ намунавий турар жой уйлари ёнидан ўтган автомобиль йўлига туташган жойдаги 105-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 105-сонли нуқтадан шимолий йўналишда намунавий турар жой уйлари ёнидан ўтган йўлнинг ўнг томони бўйича Самарқанд - Жума автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 269 метр масофада ва Самарқанд - Бухоро темир йўлини кесиб ўтиб, 49 метр масофада 106-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 106-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Самарқанд - Бухоро темир йўли бўйлаб, уни шаҳар ҳудудида қолдирган ҳолда, 2 680 метр масофада 107-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 107-сонли нуқтадан "Сайқал" МЧЖнинг девори бўйича шимоли-шарқий йўналишда 410 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 210 метр масофада, жанубий йўналишда 85 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 110 метр масофада 108-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 108-сонли нуқтадан Янгиравот қишлоғига олиб борадиган йўлнинг ўнг томони бўйича шимоли-шарқий йўналишда 86 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 60 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда Саноат кўчасини кесиб ўтиб 202 метр масофада, Саноат кўчасининг чап томони бўйича шимоли-шарқий йўналишда 40 метр масофада, шимолий йўналишда 650 метр масофада давом этади ва Саноат кўчаси билан Сиёб канали кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.



Самарқанд шаҳрининг

Кимёгарлар шаҳарчаси ҳудуди


Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Кимёгарлар шаҳарчаси шимоли-ғарбий четки нуқтаси Нарпай кўчасига туташган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Нарпай кўчасининг ўнг томони бўйича 1 450 метр масофада кўча Пастдарғом тумани "Найман" маҳалласи қабристонига туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан жанубий йўналишда қабристон ғарбий деворининг ўнг томони бўйича 210 метр масофада 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан шарқий йўналишда қабристон жанубий деворининг ўнг томони бўйича 210 метр масофада 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан шимолий йўналишда қабристон шарқий деворининг ўнг томони бўйича 170 метр масофада девор Нарпай кўчасига туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Нарпай кўчасининг ўнг томони бўйича Демишко каналини кесиб ўтиб, 470 метр масофада кўча Самарқанд тумани ҳудудига туташган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан Самарқанд тумани ва Кимёгарлар шаҳарчаси ўртасидан ўтган кўчанинг чап томони бўйича жанубий йўналишда 465 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 320 метр масофада кўча Самарқанд туманидаги "Мева-шарбат" илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ҳудудига туташган жойдаги 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Самарқанд туманидаги "Мева-шарбат" илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ҳудуди бўйлаб 200 метр масофада 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Самарқанд туманидаги "Мева-шарбат" илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ҳудуди бўйлаб 300 метр масофада Демишко канали билан кесишган жойдаги 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Демишко канали чап қирғоғи бўйича 260 метр масофада, дала йўли бўйича 100 метр масофада йўл қабристон деворининг ғарбий четки нуқтасига туташган жойдаги 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан дала йўли бўйича қабристон шимолий девори бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 350 метр масофада, ғарбий йўналишда 360 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 120 метр масофада 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан Дарғом канали ўнг қирғоғи ҳудуди бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 740 метр масофада канал Заворская кўчасига туташган жойдаги 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан кўчани кесиб ўтиб, шимолий йўналишда ушбу кўчанинг чап томони бўйича 100 метр масофада, ғарбий йўналишда кўп қаватли турар жой бинолари бўйлаб 170 метр масофада йўлга туташган жойдаги 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан шимолий йўналишда йўл бўйича 280 метр масофада йўл Қўрғонтепа кўчасига туташган жойдаги 14-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 14-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйича 370 метр масофада ушбу кўча Пастдарғом тумани ва Кимёгарлар шаҳарчаси ўртасидаги кўчага туташган жойдаги 15-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 15-сонли нуқтадан шимолий йўналишда кўчанинг ўнг томони бўйича 240 метр масофада давом этади ва Кимёгарлар шаҳарчаси шимоли-ғарбий четки нуқтаси Нарпай кўчасига туташган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.



Самарқанд шаҳрининг

Фарҳод шаҳарчаси ҳудуди


Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Тошкент - Самарқанд темир йўли билан Катта Ўзбек тракти автомобиль йўли кесишган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда "Зарафшон" давлат қўриқхонасига олиб борадиган автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 930 метр масофада йўл Зарафшон дарёсининг дамбасига туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Зарафшон дарёсининг дамбаси бўйича 700 метр масофада дамба Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлига туташган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан Зарафшон дарёсининг дамбаси бўйича шимолий йўналишда Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлини ва Тошкент - Самарқанд темир йўлини кесиб ўтиб, 160 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 460 метр масофада дамба гидроузелга туташган жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Оқдарё дарёсининг ўнг қирғоғи дамбаси бўйича 270 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда дамба бўйича ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 570 метр масофада ушбу автомобиль йўли бетон заводига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Оқдарё дарёсининг ўнг қирғоғи дамбаси бўйича ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 4 730 метр масофада йўл асфальтбетон заводи ҳудудининг ғарбий четки нуқтасига туташган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда асфальтбетон заводи деворининг чап томони бўйича 180 метр масофада 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда асфальтбетон заводи омборига олиб борадиган темир йўлнинг чап томони бўйича, чегара ва темир йўл оралиғида 5 метрни қолдириб, 3 230 метр масофада, ариқнинг чап қирғоғи бўйича 250 метр масофада ариқ бетон деворга туташган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда деворнинг чап томони бўйича, сўнгра ариқнинг чап қирғоғи бўйича Қурбонобод ариғини кесиб ўтиб, 1 670 метр масофада "ЎзБАТ" тамаки фабрикасининг темир тўсиқли деворига туташган жойдаги 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда "ЎзБАТ" тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича 620 метр масофада 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда "ЎзБАТ" тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича 210 метр масофада 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан "ЎзБАТ" тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 230 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда, қабристонни Жомбой тумани ҳудудида қолдириб, 140 метр масофада 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда "ЎзБАТ" тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича 400 метр масофада 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда "ЎзБАТ" тамаки фабрикасига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 300 метр масофада, асфальтбетон заводига олиб борадиган темир йўлнинг чап томони бўйича 460 метр масофада давом этади ва Тошкент - Самарқанд темир йўли билан Катта Ўзбек тракти автомобиль йўли кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

2011 йил 6 декабрдаги

272-II-сонли Қарорига

3-ИЛОВА



Самарқанд вилоятининг Самарқанд

туманидан Оқдарё тумани таркибига

ўтказилаётган ер чегарасининг

ТАВСИФИ


Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан Барака ариғи кесишган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда Барака ариғининг чап қирғоғи бўйича 274 метр масофада, сўнгра Барака ариғининг чап қирғоғи бўйлаб ўтган дала йўлининг чап томони бўйича Шаҳоб каналини кесиб ўтиб, 907 метр масофада 2-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда Шаҳоб каналининг ўнг қирғоғи бўйича 5 133 метр масофада Шаҳоб каналидан Жийдевона ариғи ажралиб чиққан жойнинг рўпарасидаги 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан Шаҳоб каналини кесиб ўтади ва Жийдевона ариғининг ўнг қирғоғи бўйича жануби-шарқий йўналишда 334 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 50 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 158 метр масофада, жанубий йўналишда 616 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 436 метр масофада 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан Чоржуй ариғининг ўнг қирғоғи бўйича шимоли-шарқий йўналишда 141 метр масофада, шарқий йўналишда 302 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 3 801 метр масофада 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда бетон ариқнинг ўнг қирғоғи бўйича 1 233 метр масофада ариқ Самарқанд туманининг захира ерларига туташган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан Самарқанд туманининг захира ерлари бўйлаб дамба бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 1 447 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 215 метр масофада 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўлини 40 метр масофагача кесиб ўтади ва шимоли-ғарбий йўналишда сой бўйича 260 метр масофада, Самарқанд ўрмон хўжалигининг ҳудуди бўйлаб дамба бўйича 310 метр масофада, сўнгра шимолий йўналишда дала йўли бўйича 310 метр масофада 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Самарқанд ўрмон хўжалиги ҳудуди бўйлаб ўтган ариқнинг чап қирғоғи бўйича 2 060 метр масофада ариқ Самарқанд туманининг захира ерларига туташган жойдаги 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Самарқанд туманининг захира ерлари бўйлаб ўтган ариқнинг чап қирғоғи бўйича 251 метр масофада ариқ Самарқанд ўрмон хўжалиги ҳудудига туташган жойдаги 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Самарқанд ўрмон хўжалиги ҳудуди бўйлаб ўтган ариқнинг ўнг қирғоғи бўйича 280 метр масофада 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Самарқанд ўрмон хўжалиги ҳудуди бўйлаб ўтган ариқнинг чап қирғоғи бўйича 590 метр масофада, дамба бўйича 670 метр масофада ариқ Самарқанд туманининг захира ерларига туташган жойдаги 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан Самарқанд туманининг захира ерлари бўйлаб тўғри чизиқ бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 180 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда Қорадарё дарёсининг бир қисмини кесиб ўтиб, 200 метр масофада 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Самарқанд туманининг захира ерлари бўйлаб ўтган дала йўли бўйича 1 056 метр масофада, дамба бўйича 2 632 метр масофада давом этади ва Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан Барака ариғи кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2011 йил, 12/2-сон, 386-модда





























Время: 0.0251
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш