ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 04.12.2010 й. 136-II-сон "Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2010 й.

N 136-II



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ

ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИ ВА ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ

ҲУДУДЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ ҲАМДА ЯНГИЙЎЛ

ШАҲРИНИ ТУМАН БЎЙСУНУВИДАГИ ШАҲАРЛАР

ТУРКУМИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 5, 9 ва 11-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги 2010 йил 19 ноябрдаги 199-II-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи маъқуллансин - Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудлари бирлаштирилсин ҳамда Янгийўл шаҳри туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилсин.


3. Тошкент вилояти таркибида Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани негизида умумий майдони 43 148 гектар бўлган Янгийўл тумани тузилсин ҳамда унинг таркибига Янгийўл шаҳри, Гулбаҳор қўрғони, А. Ортиқов номли, "Навбаҳор", "Ниёзбош", У. Мусаев номли, "Халқобод", "Шўралисой", "Эски Қовунчи" ва "Қўшёғоч" қишлоқ фуқаролар йиғинлари киритилсин.

Янгийўл шаҳри Янгийўл туманининг маъмурий маркази этиб белгилансин.


4. Тошкент вилояти Янгийўл туманининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган чизма шаклга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Янгийўл шаҳридаги сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорни бажаришга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.


7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                    И. Собиров



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 12-сон, 516-модда


























Время: 0.0213
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш