Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.1997 й. 320-сон "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурорнинг ваколатларини таъминлаш бўлимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.1997 й.

N 320


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ

ТУЗИЛМАСИДА СУДЛАР ТОМОНИДАН ХЎЖАЛИК

ИШЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ПРОКУРОРНИНГ

ВАКОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЛИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан кўриб чиқилаётган хўжалик ишлари сонининг ўсиши муносабати билан, уларни кўриб чиқишда прокурор ваколатларини тўлароқ ва самарали таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими ташкил этилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари, Ўзбекистон транспорт прокуратураси штатларига судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўйича тегишли штат бирликлари киритилсин.


3. Судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими ва тегишли бўлинмаларнинг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасини унинг тузилмаси ўзгариши муносабати билан маблағ билан таъминласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Қарорга

ИЛОВА




ТУЗИЛМА ВА ШТАТДАГИ ХОДИМЛАР СОНИ

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси марказий аппарати

ҳузуридаги судлар томонидан хўжалик ишларини кўриб

чиқишда прокурор ваколатларини таъминлаш бўлими

 

Прокуратура бўлими бошлиғи


- 1

Бўлим бошлиғи ўринбосари


- 1

Бўлимнинг катта прокурори


- 1

Бўлим прокурори


- 3

Бўлим инспектори


- 1

Жами:


- 7

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва Ўзбекистон транспорт прокуратурасида тегишли тузилма ва штатдаги ходимлари сони 1 нафардан иборат бўлган бўлинма ташкил этилади.

Время: 0.0057
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш